Эроннинг Исроил режими жиноятларига қарши ҳарбий жавоби қонуний мудофаанинг ҳақиқий намунасидир
(last modified Sun, 14 Apr 2024 08:40:09 GMT )
апрел 14, 2024 13:40 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Исроил режими жиноятларига қарши ҳарбий жавоби қонуний мудофаанинг ҳақиқий намунасидир
    Эроннинг Исроил режими жиноятларига қарши ҳарбий жавоби қонуний мудофаанинг ҳақиқий намунасидир

Сионистик режимнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон Ислом Республикасининг консуллик биносига уюштирган теракти ортидан Эронниг 7 нафар олий мартабали ҳарбий маслаҳатчилари шаҳид бўлди. Эрон ҳам бугун 14 апрел эрталаб Исроил режимининг ҳарбий нишонларига ҳарбий ҳужумлар уюштирди

Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси консуллик бўлими сионистик режим томонидан нишонга олингани ва бу терактда Сурия ҳукуматининг расмий таклифи асосида терроризмга қарши кураш учун бу мамлакатда ҳарбий маслаҳатчиси сифатида бўлиб турган эронликлар шаҳид бўлди ва бу эса Эрон Ислом Республикасининг қизил чизиқларини кесиб ўтиш эди.

Ислом Инқилоби муззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Рамазон ҳайити хутбаларида, ёвуз сионистик режим жазоланиши керак ва албатта жазоланади деб таъкидладилар.

Ўтган 45 йил ичида Эрон бир неча бор тўғридан-тўғри ва билвосита ҳужумга учраган бўлса-да, амом бу ҳужумлар қаршисида "стратегик сабр" кўрсатди ва минтақа хавфсизлигини таъминлашга содиқлиги сабабли ҳар қандай урушга киришдан бош тортди.

Эроннинг кеча ва бугун эртала жавоб ҳужуми Исроилга қарши жавоб ҳаракати БМТ Низомининг 51-моддасида келтирилган қонуний мудофаанинг ҳақиқиий намунаси эди.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили ва элчиси, Саъид Ирвоний  Эроннинг ҳарбий аксиламали ҳам  БМТ Низомининг 51-моддасида кўрсатилган  ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амлага ошириши ҳамда сионистик реимнинг такрорий ва низомнинг 2-моддаси 4-бандига мутлақо зид бўлган 1 апрелдаги ҳарибй тажовузига жавобан амалга оширилди деб изоҳлади.

Исроил режими АҚШнинг ёрдами ва ҳамроҳлиги билан Ғазо секторидаги геноцидни қонуний мудофаа сифатида иддао қилиб келмоқда, чунки 7-октябрь куни Ал-ақсо тўфони амалиётига дуч келди.

Ғазо бўлгасидаги оммавий қирғинга қарши қонуний ҳимоя аъзоси ёлғон даъво ва Ғазо халқига қарши мисли кўрилмаган жиноятни оқлаш ҳисобланади, зероки  Фаластин халқи айниқса Ғазо халқи 70 йилдан бери сионистик режимнинг мунтазам зўравонликларига дуч келмоқда ва  Ал-Ақсо тўфони бу уюшган зўравониликка қарши қонуний ҳимоя намунасидир.

Эрон армиясининг бугун эрталабки ҳарбий жавоби сионистик реимнинг  Эрон Ислом республикасининг Дамашқдаги элчихонаси консуллик бўлими биносига қарши уюштирган терактга қонуний жавобдир.

Эрон ва Исроил

 

Иккинчи нуқташудирки, Эрон Ислом Республикасининг сионистик режимга қарши қатъий ҳаракати БМТ Хавфсизлик Кенгашида ирода йўқлиги ёки бу кенгашнинг Эроннинг Суриядаги дипломатик объектларига қарши сиоинстик режимнинг қуролли ҳаракатларини қоралашга қодир эмаслиги ортидан амалга оширилди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг пассив амал қилгани ва ҳатто бу кенгашнинг айрим аъзолари, айниқса АҚШ томонидан қўллаб-қувватланиши Эроннинг ўзини ҳимоя қилиш мақсадида босиб олинган Фаластинга қарши ҳарбий ҳаракатларга киришишига сабаб бўлди.

Амир Саъид Ирвоний сўзларининг бошқа қисмида, БМТ Хавфсизлик кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича ўз вазифаларини бажара олмади ва сионистик режимга қизил чизиқлар ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини бузишига имкон берди, бу эса минтақавий ва халқаро кескинликларнинг кучайишига сабаб бўлди деб қўшимча қилди.

Уччинчи нуқта шуки,  сионистик режимга қарши ҳарбий ҳаракатларда Эрон ҳеч бир тинч аҳоли жойи ва ёки шахсни нишонга олмади аммо сионистик режим Эрон элчихонасини дахлсиз дипломатик жой бўлган марказини нишонга олди, бошқа томондан тахминан 7 ойдан бери Ғазода тинч аҳолига қарши энг оғир жиноятларни  содир этмоқда.

Сўнгги нуқта эса: Эроннинг сионистик режимга қарши ҳарбий жавоби Эрон Ислом республикасининг ҳудудий яхлтилигини ҳимоя қилиш йўлидаги биринчи одим бўлди ва агар бу режим Эроннинг ҳарбий ҳаракатлари ва жавобига аксиламал кўрсатса босиб олинган Фаластинга нисбатан янада кенгроқ ва қаттиқроқ чора кўрилади.