июн 30, 2024 15:43 Asia/Tashkent
  • Боқирий Каний: Эронга қарши кимиёвий ҳужумда Садомни қўллаб-қувватлаган давлатлар бугун сионистларни қўллаб-қувватламоқда
    Боқирий Каний: Эронга қарши кимиёвий ҳужумда Садомни қўллаб-қувватлаган давлатлар бугун сионистларни қўллаб-қувватламоқда

Эрон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Сардашт шаҳрининг кимиёвий бомбардимон қилинишиниг яқинлашиб келаётган йиллиги муносабати билан қилган суҳбатида, Эронга қарши кимиёваий қурол ишлатган айбдорлар, буюрувичлар ва алоқадаорларга қарши суд даъволари ва қўйилган айбловлар вақт ўтиши билан эскирмайди ва вақтга тобе ҳам эмас деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, 1987-йил 28-июнь куни Ироқнинг  БААС режими Эрон шимоли -ғарбидаги Ғарибй Озарбойжон вилояти Сардашт шаҳрида одамлар гавжум бўлган тўртта жойни кимиёвий бомбалар ёрдамида бомбардимон қилди. Бу ваҳшиёна ҳужумда  Сардашт шаҳрининг 119 нафар тинч аҳолиси шаҳид бўлди ва 8 мингдан ортиқ одам заҳарли газга дучор бўлди ва кимиёвий жароҳат олди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари вазифасини бажарувичиси  Али Боқирий Каний  миллий ва халқаро судлар жиноятчиларни жавобгарликка тортиш ва кимиёвий  қурбонларнинг маънавий ва моддий ҳуқуқларини қондириш бўйича ўз масъулиятини бажариши кераклигини таъкидлади.

Сардашт шахрининг кимиёвий бомбардимон қилинган йиллигини кимиёвий ва микробал қуролларга қарши кураш миллий куни сифатида танлашдан мақсад Эрон ҳам замонавий тарихда кимиёвий қуролларнинг кенг қўлланилишинг энг катта қурбони ва бу қуролларга жиддий қаршилик кўрсатишга қаттиқ иродага эга бўлганининг яқолл далидир деб изоҳлади Боқирий Каний.

У сўзларинг бошқа  қисмида, Ироқ БААС режимининг Эронга ҳужумида кимиёвий қуролни кенг қўллаши , баъзи Европа ҳукуматлар ва компаниялари айниқса Германия, Нидерландия ва Англиянинг самарали моддий, илмий ва техник ёрдамида таянган ҳолда ҳамда кенг кўламли сиёсий  ҳарбий, АҚШ ва Англиянинг Садамнинг уруш машинасини диплматик қўллаб қувватлаши билан амалга оширилди деб эслатди

Эрон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси шунингдек, Ироқнинг БААС режимининг ўлган диктатори Саддомни Эронга қарши кимиёвий  қурол ишлаб чиқариш ва қўллашда жумладан  Сардашт шахрининг мазлум аёллари ва болаларини қирғин қилишда тўлиқ қўллаб-қувватлаган давлатлар бугунги кунда  сионистик режимнинг Ғазо секторидаги геноцид ва уруш жиноятларини тўлақонли тарафдорлари ва  бевосита ҳамкрларидир деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ