сентябр 28, 2023 20:07 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари муқаддас мудофаа ҳафталиги ҳамда шаҳидлар ва фахрийларни қадрлаш куни муносабати билан табрик йўлладилар
    Инқилоб Раҳбари муқаддас мудофаа ҳафталиги ҳамда шаҳидлар ва фахрийларни қадрлаш куни муносабати билан табрик йўлладилар

Ислом Инқиоби олий раҳбари Муқаддас мудофаа ҳафтаси ҳамда шаҳидлар ва фахрийларни қадрлаш муносабати билан йўллаган мактубида биз шаҳидлар рисолатини тўғри эшитиб, ундан дунё ва охират ободлиги учун фойдаланишимиз керак деб таъкидладилар.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ахборот базасининг тарқатган хабарига кўра,  Теҳрондаги Биҳишти Заҳро шаҳидлар мазорида шаҳидлар ва фахрийлар жамғармасида Валий Фақиҳ вакили ҳужжатулислом вал муслимин Рамазонали Мўсавий Муқаддам томонидан  қироат қилинган  Инқилоб раҳбарининг Муқаддас мудофаа ҳамда шаҳидлар ва фахрийларни қадрлаш муносабатидаги мактубида қуйидагича келтирилган:   шаҳидлар -йўл кўрсатувчи юлдузлардир, барчамиз ва биздан кейинги авод учун ула абадий намуна ҳисобланади, уларнинг ҳатти -ҳаракати дарҳақиқат  сабоқдир, улар ҳикмат ва донолик бахш этадилар.

Инқилоб раҳбари олий раҳнамоси мурожаатининг давомида , биз уларнинг /шаҳидлар// даъватини тўғри эшитишимиз ундан барча давр ва авлодларда дунё ва охират ободлиги учун фойдаланишимиз керак деб эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз бугун -жума 2023 йил 22-сентябр Ироқнинг собиқ БААС режими томонидан Эрон Ислом Республикасига қарши бошланиб юборган урушниг йиллигига тўғри келади.

Диктатор Садом режимининг босқи\нчи армияси /Ироқнинг собиқ диктатори/ ҳижрий-шамсий 1359-йил 31 шаҳривар /милодий 1980 йил сентябр/ Теҳрони бир ҳафта ичида забт этиш иддаоси билан турли хил қуроллардан фойдаланиб, Эрон тўпроғига ҳужумни бошлади.

Бу сана Эрон воқеалари календарида Муқаддас мудофаа ҳафтасининг бошланиши деб номланган.

Ёрлиқ