май 19, 2024 14:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокаралар ўтказилгани тасдиқланди
    Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокаралар ўтказилгани тасдиқланди

Эроннинг БМТдаги вакили Эрон Ислом республикаси ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокаралар бўлиб ўтганини тасдиқлади.

Эрон мамлакати Ғазо уруши ва босиб олинган ерларга ҳужумда минтақавий қудратни ўрната олган бир вазиятда АҚШ билан билвосита музокараларни бошлади. Эрон Ислом республикасининг ташқи алоқалар стратегик кенгаши раиси Камол Харрозий Эронга қарши ҳар қандай таҳдид бўлса, Теҳрон ҳукумати ядровий доктринасини ўзгартиришдан огҳлантириб АҚШни музокараларга таклиф қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги вакили ОАВларнинг Эрон ва АҚШ ўртасида Уммондаги билвосита музокаралар ҳақида эълон қилинган хабарлар ҳақидаги саволга жавобан, музокаралар давом этаётганини маълум қилди.

Эроннинг БМТдаги вакили ҳам " бу музокараларда биринчиси эмас сўнггиси ҳам  эмас " деб эслатди.

Бундан олдин "Axios" веб -сайти ўз хабарида икки нафар хабардор АҚШлик амалдорга таяниб иқтибос келтилган ҳолда, АҚШ президенти Жо Байден  маъмуриятининг икки нафар юқори мартабали амалдори / Байденнинг ғарбий Осиё бўйича катта маслаҳатчиси Brett Makgurk, ҳама  АҚШнинг Эрон ишлари бўйича вакили вазифасини бажарувчиси  Abram Peyli,/ ўтган ҳафита Уммонда Эрон расмийлари билан минтақавий ҳужумарни кучайитиришни олдини олиш бўйича билвосита музокаралар ўтказганини эълон қилди.

Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаларнинг биринчи раунди  2024-йил январида ўтказилди  ва худи шундай музокаралар Уммонда бўлиб ўтди.

Ёрлиқ