Қозоғистонда Россия қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни ҳибсга олиш бошланди
(last modified Sun, 19 May 2024 08:39:26 GMT )
май 19, 2024 13:39 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда Россия қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни ҳибсга олиш бошланди
    Қозоғистонда Россия қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни ҳибсга олиш бошланди

Қозоғистонда сўнгги вақтларда Россияда қонунни бузган ўзбекистонликларни ҳибсга олиниши ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизматига таяниб Газета сайтининг хабар қилишича. Қозоғистон ҳукумати Россия қонунчилигини бузган ёки жарима тўламаган Ўзбекистон фуқароларини ҳибсга олишни бошлади. 

Эслатиб ўтамиз 8 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни Ўзбекистон ва Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистон, балки Россия ҳудудига киришда ҳам ҳеч қандай тўсиқ йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Шу сабабли Қозоғистон ваколатли органлари Россиянинг миграцион ва бошқа қонунлари бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлигини текширмоқда.

Агар Россия Федерациясида бўлиш давридаги қонунбузарликлар ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистон фуқаросининг Қозоғистонга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

ҳибсга олинган шахслар Россия томони мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича якуний қарор қабул қилгунига қадар жазони ижро этиш муассасаларида сақланмоқда.

Агентликка кўра, шу муносабат билан Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга келган юртдошларимизга Қозоғистонга бормаслик тавсия қилинади», — дейилади агентлик хабарида.

Ўз навбатида, ТИВ фуқароларга Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси веб-сайтидан ушбу мамлакатга киришга тақиқ бор ёки йўқлигини текширишни тавсия қилди.