ноябр 18, 2023 17:21 Asia/Tashkent
  • Голландия компанияси 5 нафар эронлик кимёвий захарланган уруш фахрийсига товон пули тўлашга ҳукм қилинди
    Голландия компанияси 5 нафар эронлик кимёвий захарланган уруш фахрийсига товон пули тўлашга ҳукм қилинди

Халқаро жиноий суд қарори билан Голландия компанияси 5 нафар эронлик кимёвий захарланган уруш фахрийсига товон пули тўлашга ҳукм қилинди.

Нидерландиянинг Гаага шаҳридаги Халқаро жиноят суди (ИСС) қарорига кўра, Голландиянинг “Форафина” (ФОРАФИНА) компанияси  таҳмилий уруш пайтида Ироқнинг Баас режимига кимёвий қурол ишлаб чиқариш учун хом ашё сотгани учун  эронлик кимёвий захарланган уруш фахрийларига товон пули тўлашга ҳукм қилинди.

Президентлик Халқаро ҳуқуқий ишлар маркази маълумотларига кўра, "Кимёвий қурбонлар" иши сифатида танилган Ироққа кимёвий моддалар сотилгани сабабли Голландиянинг икки ширкатига қарши жорий этилган урушда 5 нафар кимёвий қурбоннинг даъвосига доир суд ҳукми 2023 йил 15 ноябрда чиқарилган.

Ироқнинг Баас режими таҳмилий уруш пайтида эронлик жангчилар ва тинч аҳолига қарши уч минг тоннадан ортиқ тақиқланган кимёвий қурол ишлатган, бу эса минглаб шаҳидлар ва жароҳатларга сабаб бўлган.

Айни пайтда мамлакатимизда 65 мингдан ортиқ кимёвий шикастланганлар аниқланган, улар доимий даволаниш ва тиббий ёрдамга муҳтож.

Кимёвий қуролдан фойдаланиш 1925 йилдаги Женева протоколига кўра тақиқланган ва Эрон Биринчи жаҳон урушидан бери дунёдаги энг йирик кимёвий қурол қурбони ҳисобланади.

Ироқнинг Баас режими ушбу ҳарбий жиноятни содир этгандан сўнг, 1993 йилда Кимёвий қуролларни тарқатиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш тўғрисидаги конвенция имзоланди ва 1997 йилда кучга кирди, Эрон Ислом Республикаси ҳам  1997 йилда унга қўшилди.

Ёрлиқ