Кимлар Ҳиндистон мусулмонларга қарши давлат бўлишини исташмоқда?
(last modified Thu, 04 Jul 2024 11:02:11 GMT )
июл 04, 2024 16:02 Asia/Tashkent
  • Кимлар Ҳиндистон мусулмонларга қарши давлат бўлишини исташмоқда?
    Кимлар Ҳиндистон мусулмонларга қарши давлат бўлишини исташмоқда?

Яқинда ҳиндистон Жамоат палатасига бўли ўтган сайловларда бу мамлакат ҳукмрон партиясининг кўпчилигининг мағубиятга учрагани мухолиф партияарнинг хусусан мусулмон вакилларинингг кучайишига сабаб бўлган.

Энди эса Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг уччинчи давлати иш бошлашидан бир ойдан камроқ вақт ўтган бу мамлакатда озчиликларнинг норозилик овози ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эшитилмоқда.

 200 миллион мусулмон Ҳиндистондаги энг кўп озчилик гуруҳини ташкил  этади. 2014-йилда Нарендра Моди бошчилигидаги Бҳаратия Жаната партияси ҳокимиятга келгач мусулмонларга нисбатан нафраи сўзлари янада кучайди.

Кеча 3-йюль Ҳиндистон жамоалар палатасидаи Ҳайдаробод вакили Асадуллоҳ Увайсий  ҳам Бҳаратия Жаната партияси ва Ҳиндистон Бош вазирини қаттиқ танқил қилди. Мусулмонларнинг тинимсиз таъқиб қилиниши, хусусан ҳинду эктремистлари томонидан содир бўлган сўнгги зўравонлик воқеалар хавотирли эканлигини маълум қилди.

Унга кўра Нарендра Моди бу лавозимга фақат мусулмонларга нафрат кўрсатгани ва , “Hindutva”  экстермистларини қўллаб-қувватлагани учун эришган.

Масжидларни вайрон қилиш ва ёқиш, диний маросимларини ўтказишни \чеклаш, мусулмон муҳожирларга яшаш учун рухсат беришни тақиқлаш, Кашмир вилоятининг махсус автономиясини бекор қилиш, мусулмонларга қарши экстремистик ҳиндуларнинг шиддатли ҳужумлари олдидда сукут сақлашлар ҳам сўнги йилларда Ҳиндистонда мусулмонларга қариш кўрган мақсадли чоралар қаторидадир.

Муаммолар дунё миқёсида ҳам бошқа мамлакатлардаги диний ва исломий жамоаларда ҳам Ҳиндистонга нисбатан яширин нафратнинг шаклланиша ва кучайишига сабаб бўлди.