сентябр 22, 2023 17:16 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий: Муқаддас мудофаа 20-асрнинг энг узун уруши ва энг тенгсиз жаҳон уруши эди
    Генерал Саломий: Муқаддас мудофаа 20-асрнинг энг узун уруши ва энг тенгсиз жаҳон уруши эди

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмонлони, Эрон ҳудудига ҳарбий ҳужум, ўша кундаги зўравон ва мағрур қудратлар ва уларнинг иттифоқичилари ва ҳамкорликларининг Ислом Инқилоби аталаувчи фавқулодда янги сиёсий тузим олдидаги ўжар реакцияси эди деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий  Теҳрондаги жума намози олдидан Муқаддас мудофаа ҳафталигининг йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида Ислом Инқилоби ислом қўёшининг шарқдан чиқиши билан ўша кундаги қудратлар тартибида кучли сиёсий зилзила келтириб чиқаришга муваффақ бўлди деб таъкидлади.

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий  Ислом Инқилоби рўй бериши билан зўравон кучларнинг золимона ва зулмкор тизими вужудини ларзага солди ва ўша куннинг буюк давлатлари Ислом таъсрида ҳокимият геометрияси ва жаҳон ҳокимият тизими ўзгаришини истамасди деб маълум қилди.

Эрон Ислом Инқилоби нафақат  географик чегаралар билан чегараланиб қолмади балки эркинлик, инсоний қадр-қиймат ва илоҳий қадриятлар ва фазилатлар ҳукмронлигини излаб, сайёрамизнинг баъзи қисмларида буюк цивилизацияга айланди ва Ислом оламидаги зўравон давлатларнинг сиёсий нафас олиш майдонини торайтирди  деб эълон қилди.

Генерал Ҳусейн Саломий шунингдек Ироқнинг БААС режимини Эронга қарши юклатма уруши шундай бир вазиятда содир бўлдики ҳатто бир- бирига қарши бўлган ўша вақтдаги шайтоний ва ёвуз қудратлар  Эрон Ислом Инқилоби қаршисида  ўз адоватлари ва душманлик сиёсатини яққол намоён этдилар деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз бугун -жума 2023 йил 22-сентябр Ироқнинг собиқ БААС режими томонидан Эрон Ислом Республикасига қарши бошланиб юборган урушниг йиллигига тўғри келади.

Диктатор Садом режимининг босқи\нчи армияси /Ироқнинг собиқ диктатори/ ҳижрий-шамсий 1359-йил 31 шаҳривар /милодий 1980 йил сентябр/ Теҳрони бир ҳафта ичида забт этиш иддаоси билан турли хил қуроллардан фойдаланиб, Эрон тўпроғига ҳужумни бошлади.

Муқаддас Мудофаа ҳафтаси бошланиши билан  бир вақтда,  Теҳрондан ташқари Эрон жанубидаги  Бандар Аббос  ҳамда турли вилоят ва шаҳарларнинг барча марказларида қуролли кучларнинг паради  бўли ўтди. Эрон Қуролли кучларининг баъзи мудофаа воситалари ҳам намойиш этилди.

Ёрлиқ