Инқилоб раҳбари: шаҳидлар Эроннинг миллий ўзлиги бўлиб миллий ўзлик эса унутмаслиги лозим
Ислом Инқилобининг муаззам раҳбари ҳижрий-шамсий 1402 йил 15 озар куни бўлиб ўтган Шарқий Озарбойжон вилоятининг 10 минг нафар шаҳидлари конгресси марказий штаби аъзолари билан учрашувида шаҳидлар Эрон Ислом Республикасининг ўзлигидир ва миллий ўзлигни унутмаслик керак деб айтдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий баёнотининг матинада келтирилишича: мажлиқда Ояттуллоҳ Хоманаий шарқий Озарбойжон вилоятини шаҳидлар маскани сифатида атаб, шаҳидларнинг қайнаётган қони сўнмаслиги керак чунки шаҳидлар Эрон миллатининг ўзлиги ва миллий ўзликни ҳам унутмаслиг керак деб таъкидладилар.
У киши шаҳидлар хотирасини эъзозлаш фақат хотира эмаслигига тўхталиб шаҳидларни улуғлаш маросимини ўтказиш ва уни қисқа вақт оралиғида такрорлаш зарур бир ишдир, аммо бу маросим шаҳидларнинг иймон-эътиқод, тақво, шаҳидлик, фидоийлик, мардлик каби руҳи, улуғ фазилатларни аводларга етказишга асос бўлиши керак деб қўшимча қилдилар.
Инқилоб раҳбари шунингдек Ислом Инқилоби шаҳидларни ёш авлод учун энг яхши намуна сифатида билиб бу каби ёрқин ва нодир ҳодисаларни Эрон миллатининг тарихий хотирасига ёзиб қўйиш зарулигига урғу бериб, филмлар , шеърлар, китоблар каби бадиий асарларда ёшларнинг руҳи, ёрқин гавҳарини ёш авлодга етказиш кераклигини маълум қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз баёноида шаҳидлар оилаларини унутмаслик, уларнинг хотиралари ва дўстларининг хотирларини ҳам ёзиб қўйиш ва хотирга олишни ҳам баён этиб уларнинг ҳаракатининг асоси ҳам ёшларнинг руҳи ва фазилатлари янги авлодлга ўтказишга ўзига хос бўлиши керак. Ёш авлод ислом уйғониши давридаги ва Инқилоб ғалабасидан олдинги ҳаракат ва қўзғолонларнинг сабаби нимада бўлганини ҳамда Инқилоб ғалабасидан кейинги шаҳидларнинг гувоҳлик ва фидоийликлари ва унинг асосларини билишлари керак. Агар бу содир бўлса у барқарорлик ҳаракат ва руҳини топади деб таъкидладилар.
Албатта Инқилоб тарихи ва шаҳидлар руҳи билан боғлиқ муҳим воқеаларнинг фонини етказиш ва кўзга кўринган сиймолар тақдимоти доирасида бизнинг ишимиз кам эди, шунинг учун кўп ёшлар улардан хабари йўқ, шу сабабдан Эрон телерадиокомпанияси каби расмий ОАВ томонидан бу борада кўпроқ съй-ҳаракатлар қилиш ва бугунги кунда халқ учун мавжуд бўлган норасмий ОАВ имкониятларидан яхшироқ фойдаланиш зарур, деб буюрдилар Инқилоб Раҳбари.
Ислом Инқилоби муззам раҳбари сўзларининг бошқа қисмида Шарқий Озарбойжон вилоятини Эроннинг ўзига хос ўзлиги сифатида баҳолаб, Имом Хумайний /р.а./ нинг уйғониш даврдан то ҳозирги кунгача бўлган бу ҳудуд шаҳидларига тўхталиб Шарқий Озарбойжоннинг буюк қадр-қиммати ва руҳининг чўққиси муқаддас мудофаа даврида ва Маҳдий Боқирий, Али Тажаллоий, Муртазо Ёғчиён каби кўзга кўринган шаҳидларда кўриш керак.. Бундан ташқари5 нафар меҳроб шаҳидларининг 2 нафари Шарқий Озарбойжон вилоятига тегишли деб эслатдилар.