октябр 09, 2023 11:22 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: Ғарб давлатлари аёлларнинг қадр-қимматини оёқ ости қилиш учун жавобгар бўлиши керак
    Инқилоб раҳбари: Ғарб давлатлари аёлларнинг қадр-қимматини оёқ ости қилиш учун жавобгар бўлиши керак

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Ҳамадон вилояти шаҳидлари хотирасига бағишланган иккинчи миллий қурултойини ўтказишда қатнашганлар билан учрашувида Ғарб давлатлари аёлларнинг шаъни ва шарафини оёқ ости этиш учун жавобгар бўлиши керак деб айтдилар.

Ислом Инқилоб олий раҳнамоси ахборот девони  сайтининг хабар қилишича,  Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  27-сенябр куни ўтказилган ва кеча анжуман ўтказилган жойда чоп этилган Ҳамадон вилояти шаҳидларини хотирлаш бўйича иккинчи Миллий қурултойи ташкилотчилари билан учрашувида Ғарб томонидан кўп марта Эрон Ислом республикаси аёллар масаласида мудофаа эмам балки ҳужум позицияга эгадир деган иддаолар қилинган аммо Ғарб ўзи аёллар ҳуқуқини оёқ ости қилаётгани учун  жавобгар бўлиши керак деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Ҳамадон вилоятининг ҳозирги кунгача тарихнинг турли даврасида айниқса Ислом Инқилоби ва муқаддас мудофаа ғалабаси давридаги ёрқинлигига тўхталиб энг муҳим вазифа-шаҳидлар хотираси ва номини улуғ санъат асарлари билан бардавом этиб қалбларга етказишдир деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби оий раҳнамоси шаҳидларнинг исмлари ва йўлларидан фойдаланиш орқали ислом ва миллат орасида зиддият йўқлигини кўрсатувчи бадиий асарларнинг яна бир намунасига ишора қилиб Ислом Инқилоби аввалидан баъзилар исломийлик ва миллийликни қарама-қарши қутбларга қўйишга уриндилар ва шаҳидлар бу сохта васвасанинг ёлғонлигини яққол кўрсатдилар деб баён этдилар.

Инқилоб раҳбари сўзларининг бошқа қисмида Эрон халқаро миқёсдаа ҳужумга учраганида Эронни қўллаб-қувватлашни даъво қилганлар ўз уйларида ўрмалаб кетишди ёки Эронни тарк этишди лекн Эронни ҳимоя қилганлар ўша " мусулмон болалари" ва "хуфтон намозхонлари" бўлиб эронийлик ва исломийлик бир ҳақиқат эканини кўрсатиб бердилар деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ