Ўзбекистон Бош вазири Толибон делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ва Толибон расмийлари иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-логистика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.
Аниқ сайтига кўра, Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди. Делегация таркибида 300 нафарга яқин афғонистонлик тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўрин олган.
Вазирлар Маҳкамасида Бош вазири Абдулла Арипаов Афғонистон делегацияси билан учрашув ўтказган.
Ўзбекистон ва Толибон расмийлари уучрашувда томонлар иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-логистика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишган. Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича аниқ чоралар белгиланиб, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилган.
Афғонистон делегациясининг мамлакатимизга ташрифи 6 июлга қадар давом этади. Ташриф доирасида бир қатор вазирлик ва идоралар билан учрашувлар, икки томонлама бизнес-форум ҳамда Афғонистон маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилиши белгиланган.