июн 09, 2024 14:46 Asia/Tashkent
  • Боқирий: сионистларнинг жиноятини тўхтатиш учун ислом давлатлари барча имкониятларидан фойдаланиши керак
    Боқирий: сионистларнинг жиноятини тўхтатиш учун ислом давлатлари барча имкониятларидан фойдаланиши керак

Эрон ТИВ вазири вазифасини бажарувичи Истанбулдаги D8 гуруҳининг навбатдан ташқари йиғилишида, Қуддусни ишғол қилган режими билан ҳар қандай алоқаларни тўхтатиш ҳамда Ғазодаги сионистик режим жиноятини тўхтатиш учун амалий чоралар кўриш ва ислом давлатларнинг барча имкониятларидан фойдаланишга урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ТИВ вазири вазифасини бажаручисис Али Боқирий Каний  кеча Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ривожланаётган  (D8)   давлатлари ТИВ раҳғбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида бугунги вазият ва сионистик режимнинг Ғазонинг мазлум халқига қарши жиноятларини баён қилиб, биз унга қарши куч воситаларини қўлласакгина босқинчи режим  ҳақиқатни қабул қилади . Содиқ ва ё  Ҳалол ваъда  амалиёти ва Эроннинг бу ишғолчи режимни жазолашдаги қудратли ҳаракати бу даъвонинг ёрқин мисолидир деб маълум қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси, Али Боқирий Канийнинг айтишича, Эрон Ислмо республикаси ҳам  ислом давлатлари  ва D8 ташкилотига аъзо  давлатларнинг барча консетрацияси ва салоҳияти  сионистик реимга қарши қаратилган бўлиши кераклигини таъкидлаб, Фаластин халқининг тан олинган ҳуқуқини  тан олиш, бу халқнинг халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида тажовуз ва босқинчиликка қарши қонуний қаршилик кўрсатишини таъкидлаш. сионистик режимни террорчи режим сифатида таништириш, Халқаро судлар олдида ушбу режим жинояти билан шуғулланиш учун махсус халқаро миссияни ташкил этиш аъзо мамлакатларнинг ҳозирги муҳим палладаги бошқа самарали чоралари қаторидадир деб ҳисоблайди.

Боқирий Каний сўзларининг бошқа қисмида Эрон Ислом республикасининг Ғарбий Осиёда тўлиқ ва ҳақиқий тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик ҳам сиоинстик режимнинг босқинини тўлиқ тўхтатиш ва йўқ қилиш ва ядровий қуролсизлантириш каби икки масалага эришилмагунича ўрнатиш мумкин эмслигага ишонади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ