БМТ Бош Ассамбелясида Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзолиги учун ижобий овоз берилди
(last modified Sat, 11 May 2024 08:50:49 GMT )
май 11, 2024 13:50 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош Ассамбелясида Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзолиги учун ижобий овоз берилди
    БМТ Бош Ассамбелясида Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзолиги учун ижобий овоз берилди

Араб гуруҳи давлатларининг Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияси 143 ижобий овоз билан маъқулланди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТ Бош Ассамблеясининг Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзолигига доир резолюция лойиҳаси 143 мамлакат ёқлаб, 25 таси эса бетараф овоз билан қабул қилинди.

Унда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фалатиннинг БМТнинг 194-аъзоси бўлиш сўровни ижобий кўриб чиқиши сўралган, БМТ Бош Ассамблеясининг  (UNGA) Фалатиннинг " Ҳуқуқ ва имтиёзлар"  резолюцияси бўйича фавқулодда йиғилиши маҳаллий вақт билае кеча эрталаб бошланди. Фаластин ва араб гуруҳи давлатлари гуруҳи ушбу резолюция лойиҳасининг маъқулланиши Фаластинга БМТда кўпроқ ҳуқуқ ва имтиёзлар беришини кўрсатган эди.

Фаластин ҳозирда аъзо бўлмаган кузатувчи, аммо бу халқаро ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишга йиллар давомида ҳаракат қилмоқда. Мазкур ҳаракат ўтган ой БМТ Хавфсизлик кенгашида АҚШ томонидан вето қилинди. 

Бироқ БМТ Бош Ассамблеяси ҳозирда Фаластинга тўлиқ аъзоликни бермайдигаан ушбу фавқулодда сессияда мазкур резолюця лойиҳасини кўриб чиқмоқда,  аммо бу  Фаластинга ҳозир буни қила олмайдиган  БМТнинг турли ташкилот ва муассасаларига аъзо бўлиш каби кўпроқ ҳуқуқ ва имтиёзлар беради.