Пизишкиён: музокаралар жараёнидаги фаластинлик етакчиларнинг ҳар бир қарорини қӯллаб қувватлаймиз
Эрон Ислом республикаси президенти Ҳамос ҳаракати сиёсий идораси раиси билан телефон орқали суҳбатида, Халил Алҳайянинг Фаластинлик гуруҳлар ӯртасида ҳамоҳанглик яратишдаги роли ва бошқарувини қадрлаб, деди: Эрон Ислом республикаси Ҳамос етакчиларининг музокаралар жараёнидаги ҳар бир чора- тадбир, ташаббус ва қарорини қӯллаб- қувватлайди.
ИРНАга таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти, Масъуд Пизишкиён Ҳамос - Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати сиёсий идораси раиси Халил Алҳайя билан телефон орқали суҳбатида, Фаластин халқини сионистик режим жиноятлари қаршисида сабр, туриши ва қаршилигини олқишлаб, таъкидладики, Эрон Ислом республикасининг миллати ва расиийларининг қалб ва рӯҳи ҳардоим Фаластин халқи ёнидадир ва Эрон Ислом республикаси мумкин қадар Фаластин миллатини ҳимоя қилади.Пизишкиён шунингдек Халил Алҳайянинг фаластинлик гуруҳлар ӯртасида ҳамоҳанглик яратишдаги ролини қадрлаб, таъкидладики. Эрон Ислом республикаси музокаралар жараёнида фаластинлик раҳбарларининг ҳар бир чора тадбири, ташаббуси ва қарорини ҳимоя қилади.
У сионистик режим ва АҚШнинг Эрон Ислом республикасига қарши сӯнгги тажовузи ва минтақа шароитига тӯхталиб, қӯшимча қилдики, бу муаммолар билан бир пайтда, Фаластин масаласи илгаригидек Эрон Ислом республикасининг ташқи сиёсатида ӯзининг асосий ӯрнини сақлаб қолган ва масъуллар, сиёсатчилар Эрон Ислом республикаси раҳбари қарашидан четда қолмаган ва илгаригидек ислом оламининг биринчи масаласи ҳисобланади.
Пизишкиён Фаластин миллати учун саломатлик обрӯв ва ғалаба тилаши билан, Эрон Ислом республикасини Фаластин халқини ҳимоя қилишни давом эттиришири таъкидлаб, изҳор қилдики, Эрон Фаластин миллатини ҳимоя қилиш учун бор куч қудратини ишга солади.Эрон Ислом республикаси шунингдек исломий уммат манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваҳдат, бирлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришни таклиф қилди.
Пизишкиён сӯзлари нинг бошқа қисмида, барча мужоҳидлар ва фаластинлик масъулларга саломлар йӯллаб, изҳор қилдики, исломий мамлакатларнинг ҳамжиҳатлиги ҳақни ботил устидан ғалаба қозонишига замин яратади.У таъкидладики, Эрон Ислом республикаси ҳардоим мазлум, қаҳрамон ва кучли фаластинликларнинг ҳомийси, бӯлган ва ҳар доим ҳам бӯлади ва исломий мамлакатлар билан ӯзаро алоқаларини кенгайтириши билан мавжуд тушунмовчиликларни камайиши ва исломий уммат душман қаршисида бирлик ва бирдамликка эришиши учун саъй ҳаракат қилади. Бу телефон суҳбатда, Халил Алҳийя ҳам минтақанинг сӯнгги ӯзгаришлари ва Эрон Ислом республикаси га қарши АҚШ ва сионистик режимнинг ҳужумларига тӯхталиб, сионистик режимни минтақадаги нотинчлик ва нобарқарорликнинг асл сабаби смфатида баҳолади ва дедики, бу режим АҚШнинг барч ҳимояларига қарамай, инқирозга юз тутмоқда.
Ҳамос ҳаракати сиёсий идораси раиси, шунингдек Эрон Ислом республикасининг таҳдилар қаршисида турганига ишора қилиб, таъкидладики. Эрон минтақада янги мувозанат ярата олди ва Эронни янада янги ютуқларга эриша олишига ишонамиз, албатта ӣу ютуқлар Эрон фойдаси, минтақа ва ислом дунёси манфаатига бӯлади.