Эрон мамлакати Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилишини қўллаб-қувватлади
Эрон Ислом републикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили ўз сўзларида Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш тарихий адолатсизликларга қарши курашда биринчи қадам ва ҳал қилувчи дақиқадир деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиса ва доимий вакили Амирсаъид Ирвоний маҳаллий вақти билан кеча мазкур ташкилот Бош Ассамблеяси йиғилишида Эрон Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлишини яна бир бор қўллаб-қувватлашини эълон қилар экан, Фаластинни БМТнинг тўлақонли аъзоси сифатида қабул қилиш фаластинликлар бошидан кечирган тарихий адолатсизликларни бартараф этишда биринчи қадам ва ҳал қилувчи дақиқадир деб таъкидлади.
Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили сионистик режимнинг Ғазо секторида содир этган жиноятлари ва бу режимнинг БМТ Низомига амал қилмаслигига ишора қилиб, АҚШнинг сионистик режимни сўзсиз қўллаб-қувватлаётганини танқид қилди.
Ғазодаги оммавий қабрларни текшириш учун Жазоир томонидан таклиф қилинган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг матбуот баёноти лойиҳасини АҚШ маъқуллашдан бош тортганига тўхталиб ўтган Ирвоний, АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатидаги масъулиятсиз ҳатти-ҳаракати қабул қилиб бўлмайдиган, масъулиятсиз ва халқаро ҳамжамият талабига зиддир деб қўшимча қилди.
Эроннинг БМТдаги элчиси Теҳрон ҳукуматининг фаластинликлар тақдири ҳуқуқини ушбу минтақа аҳолиси томонидан белгилаш зарурлигига урғу беришни эслатиб, Эрон Ислом республикаси доимий ўт очишни тўхтатиш келишуви ўрнатишини ҳимоя қилишда ҳамон қатъиятли ва бу муҳим паллада Ғазо бўлгаси учун зарур ва фавқалодда зарурат сифатида билади деб аниқлик киритди.