Иравоний: Хавфсизлик кенгаши Трампнинг қайта -қайта таҳдидларига жим ёки бефарқ қолмаслиги керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99620-Иравоний_Хавфсизлик_кенгаши_Трампнинг_қайта_қайта_таҳдидларига_жим_ёки_бефарқ_қолмаслиги_керак
Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили деди: Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президентининг Эронга қарши такрор ва ҳар кунги таҳдидларига жим ёки бефарқ қолмаслиги керак.
(last modified 2026-05-21T12:57:05+00:00 )
май 21, 2026 17:49 Asia/Tashkent
  • Иравоний: Хавфсизлик кенгаши Трампнинг қайта -қайта таҳдидларига жим ёки бефарқ қолмаслиги керак
    Иравоний: Хавфсизлик кенгаши Трампнинг қайта -қайта таҳдидларига жим ёки бефарқ қолмаслиги керак

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили деди: Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президентининг Эронга қарши такрор ва ҳар кунги таҳдидларига жим ёки бефарқ қолмаслиги керак.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Иравоний чоршанба куни кечқурун БМТ Хавфсизлик кенгашининг тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишида шундай деди: : "Тинч аҳолини ҳимоя қилиш шунчаки инсонпарварликк масаласи эмас. Аксинча бу халқаро ҳуқуқ Женева конвенсиялари ва БМТ Низомига мувофиқ мажбурий юридик мажбуриятдир.

Шунга қарамай, , бугунги кунда тинч аҳоли қасддан ҳарбий ҳужумларга, жамоавий жазога тобора кўпроқ дучор бўлмоқда ва фуқаролик инфратузилмаси мунтазам равишда вайрон қилинмоқда. Бу қайғули ҳақиқат Ғазодан Ливангача ва яқинда Эронга қарши босқинчи урушда яққол намоён бўлди, деб қўшимча қилди Иравоний.

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси деди: АҚШ ва сионистик режимнинг 28-феврал куни Эронга қарши сўнгги пайтларда амалга оширилган тажовузкор ҳаракатлари мана шу аччиқ ҳақиқатни яна бир бор очиб берди.

У сўзларининг бошқа қисмида ҳам қўшимча қилиб шундай айтди: ушбу асоссиз ва шафқатсиз урушнинг қирқ куни давомида таовузкорлар тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини атайлаб нишонга олиш орқали халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини қўпроқ ва мунтазам равишда бузишга йўл қўйишди.

Иравоний шунингдек афсуски Хавфсизлик Кенгаши ўзи тажовузкор  бўлган доимий аъзонинг бу қўпол қонунбузарликлар олдида ўз мажбуриятларини бажара олмади.

Эроннинг БМТдаги элчиси ўз сўзларида Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президентининг Эронга қарши такрорий ва ҳар кунги таҳдидларига,жумладан, Эронни бомбардимон қилиш ва Эронни " тош даврига файтариш" ҳақидаги очиқ таҳдидига, энергетика  иқтисодий ва санота инфратузилмаларини вайрон қилишга, Эрон ядровий олимлар ва юқори мартабали амалдорларини нишонга олишга, ҳатооки Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги риторика ва таҳдидларига бефарқ қолмаслиги керак, деб эълон қилди.