июн 17, 2024 17:28 Asia/Tashkent
  • Теҳрон шаҳрида илк марта Яқин Шарқ минтақавий метеорология маркази ишга туширилди 
    Теҳрон шаҳрида илк марта Яқин Шарқ минтақавий метеорология маркази ишга туширилди 

Эрон Ислом республикаси метеорология ташкилоти раиси Саҳар Тожбахш Мусулмон,  Теҳронда Ғарбий Осиёдаги илк минтақавий метеоролгия маркази ташкил этилганини хабар қилди.

Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақавий иқлим марказининг ташкил этилиши билан Ғарбий Осиё мамлакатларида турли хил иқлим хизматлари, жумладан мавсумий, субмавсумий ва ўн йиллик мониторинг ва прогнозлар ҳамда тегишли тренинглар ишлаб чиқарилади ва тақдим этилади.

Эрон метеорология ташкилоти раиси хоним Тожбахш Мусулмон  мамлакати метеорология ташкилотининг биринчи мавсумий прогнозлар бўйича ишчи гуруҳнинг  доирасида сўзлаган нутқида,  ўтган йили Жаҳон метеорология ташкилотининг 2 -минтақа /Осиё/ иттифоқи йиғилишида Ғарбий Осиёнинг биринчи минтақавий иқлим маркази сифатида Теҳрон шахрида  Жаҳон Метеоролоигя ташкилотининг минтақавий иқлим марказини ташкил этиш учун дастлабки рухсатнома берилганди деб қўшимча қилди.

У ўз сўзларида Эрон метеорология ташкилотининг Миллий иқлим маркази минтақаавий иқлим хизматлари тақдим этиш учун ушбу марказнинг интернет порталини яратиш жараёнини якунламоқда. Тайёрланиши биланоқ тегишли маълумотлар якуний баҳолаш учун Жаҳон Метеорология ташкилотига юборилади.

Хоним Саҳар Тожбахш Мусулмон

 

Хоним Тожбахш Мусулмон сўзларининг бошқа қисмида ҳозиргача Осиёдаги иқлим марказлари фақат Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистонда ташкил этилган ва Ғарбий Осиё минтақаси бу имкониятлардан фойдаланмаганди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ