Ер кўчкиси оқибатида 22 нафар вьетнамлик аскар ҳалок бўлди
(last modified Sun, 18 Oct 2020 10:44:02 GMT )
октябр 18, 2020 15:44 Asia/Tashkent
  • Ер кўчкиси оқибатида 22 нафар вьетнамлик аскар ҳалок бўлди

Ёмғирлар ва тошқинлар натижасида вужудга келган ер кўчкиси оқибатида Вьетнамнинг 22 аскарлари лой кўчкиси остида қолиб кетишди.

ЭЙ БИ СИ нюс телеканалининг хабар қилишича,  Вьетнамнинг Квонгтари вилоятидаги бир ҳафтадан буён давом этаётган  кучли ёмғирлар  тоғ этагида жойлашган ҳарбий гарнизонда тошқинлар ва лойларининг қулаши ва кўчкисига олиб келди.

Вьетнам расмий ахборот агентлигининг хабарига кўра, 100 га яқин қутқарувчилар лой кўчкисида бедарак юқолган орасидан 3 жасадни топишган.

Пайшанба куни юз берган биринчи ер кўчкисида  қутқарувчилар  11 нафар ҳарбий зобитлар бўлган 13 кишининг жасадини топишганди.

Қутқарувчилар гуруҳи шунингдек,  гидроэлектростанциялардан бирининг 16 ишчиларини кўчки мобайнида қолиб кетиши тахмн қилинаётган биринчи ҳодисани бартараф этиш учун сафарбар этилиши кутилмоқда.

Таиланд об -ҳаво прогнозига кўра тошқин ва ёмғирлар давом этади.