август 05, 2023 11:05 Asia/Tashkent
  • Грузиядаги кўчки оқибатида 41 киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди
    Грузиядаги кўчки оқибатида 41 киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди

Грузия штатининг туристик Шови шаҳридаги кўчки оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 30 киши бедарак йўқолди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Грузия бош вазири Ираклий Гарбашвили ҳалокат жойига қутқарув гуруҳлари етиб келган ва қутқарув ишлари билан шуғулланаётганини билдириб, маьлум қилди:Кўчки туфайли ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди.

Кўчкининг видео тасвирлари бу ҳудудда жуда кўп лой ва вайронагарчиликлар юзага келгани, кўплаб дарахтларнинг илдизи билан суғорилганини кўриш мумкин.

Хабарларга кўра, кўчкига ёмғир ва тупроқ эрозияси сабаб бўлган.

Шови Грузия пойтахти Тбилисидан 140 км шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, бу ҳудудда кўплаб иссиқ булоқлар ва кичик меҳмонхоналар мавжуд.

Ёрлиқ