июн 01, 2024 16:22 Asia/Tashkent
  • Эроннинг бизнес-иқтисодий соҳасидаги қисқача янгиликлар
    Эроннинг бизнес-иқтисодий соҳасидаги қисқача янгиликлар

Эроннинг бизнес-иқтисодий соҳасидаги танланган янгиликлар қуйидагича:

Эроннинг Хитойга экспорти ҳажми ошди 

Хитой божхона хизматларининг сўнгги статистик маълумотларига асосан 2024-йилнинг дастлабки 4 ойида Пеки\н ва Теҳрон ўртасида 5 миллиард 57 миллион долларлик савдони амалга оширди. Бу даврда Хитойнинг Эрондан импорти ўтган йилнинг шу даврига қараганда 2 фоиз ортиши билан 1 миллиард 500 миллион доллардан ошди.

Эрон замонавий суғориш соҳасида 100 миллион доллар экспорт қилди

Эрон Ислом респубилкаси қишлоқ хўжалиги жиҳод вазири маслаҳатчиси Фарибурз Аббосий Эрон бу соҳада 19 давлатга қарийб 100 миллион доллар экспорт қилди деб айтди.

Эрон қумли зирҳ ускуналарига эга давлатлар қаторида

Эрон армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони бригада генерали Каёмарс Ҳайдарий  Эрон Ислом республикаси стратегик оғир ва ўта оғир танклар ҳамда зирҳли техникани сақлаш/ сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш/ соҳасидаги илғор ва ноёб давлатлардан биридир. Зирҳли асбоб-ускуналар ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш ва сақлашнинг қулай ҳоати сабабли ушбу техника ҳар қандай географик шариоитида энг қисқа вақт ичдиа жанговар ҳаракатларга тайёр бўлади.

Россия Думасида Евроосиё Иттифоқининг Эрон билан эркин савдо шартномаси тасдиқланди 

Россия Думаси Эрон ва Евроосиё иқтисодий итифоқи аъзолари ўртасидаги эркин савдо шартномасини маъқуллади.

Ёрлиқ