феврал 01, 2024 14:02 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистон ва Хитой билан сув келишувига эришмоқчи
    Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистон ва Хитой билан сув келишувига эришмоқчи

Қозоғистон Ўзбекистон ва Хитой билан трансчегаравий сув ҳавзаларида сувни биргаликда бошқариш, фойдаланиш ва тақсимлаш бўйича шартномалар тайёрламоқда.

Қозоғистон ҳукумат йиғилишида республика сув хўжалиги ва ирригация вазири келишувларни имзолаш Қозоғистонда 2024-2030 йилларга мўлжалланган сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган деб айтди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, “Концепция Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисида, шунингдек, Қозоғистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида трансчегаравий дарёларда сув ажратиш тўғрисидаги битимларни имзолашни назарда тутади. Марказий Осиёда сув-энергетика соҳасида ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқиш халқаро ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади”, — деди Нуржигитов.

Қайд этилишича, География ва сув хавфсизлиги институти маълумотларига кўра, Қозоғистонда ўртача узоқ йиллик дарё оқими 1960 йилга нисбатан 12,5 куб километрга камайди, шундан 9 куб километр ёки умумий қисқаришнинг 72 фоизи маҳаллий дарёларга, 3,5 километр куб ёки 28 фоизи трансчегаравий дарёлар ҳиссасига тўғри келади.

Трансчегаравий оқимнинг қисқариш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда 2030 йилга бориб трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш сув муносабатлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий жиҳатларидан бирига айланиши керак, деди Қозоғистон вазири.

Ёрлиқ