Кейинги 5 йил ичида Марказий Осиёда сув танқислигининг жиддий бўлиши таькидланди
(last modified Tue, 21 Nov 2023 05:18:49 GMT )
ноябр 21, 2023 10:18 Asia/Tashkent
  • Кейинги 5 йил ичида Марказий Осиёда сув танқислигининг жиддий бўлиши таькидланди
    Кейинги 5 йил ичида Марказий Осиёда сув танқислигининг жиддий бўлиши таькидланди

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган давра суҳбатида Евроосиё тараққиёт банки бош иқтисодчиси маълум қилдиЯқин беш йил ичида Марказий Осиё сув танқислигининг жиддий, оғир ва барқарор босқичига киради.

Евроосиё тараққиёт банки маълумотларига кўра, сув қурғоқчилик даври 2026-2027 йиллардаги ёмғирли йилларда давом этади, бироқ келажакда сув танқислиги янада ёмонлашади.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Евроосиё тараққиёт банки бош иқтисодий директори Евгений Винокуров “Марказий Осиёда самарали суғориш ва сувни сақлаш” мавзусидаги маърузасини тақдим этиб, айтди:2028-2029 йилларга келиб сув ресурсларининг етишмаслигига икки омил таъсир қилади; Улардан бири Афғонистонда Қуштепа каналининг барпо этилиши бўлса, иккинчиси Амударё ва Сирдарё оқимининг камайиши.

Винокуров қўшимча қилди:Афғонистон Кўштепа канали қурилишини бошлади ва у тугаллангач, Панжоб дарёсидан 10 куб километрдан ортиқ сувни бошқа томонга буради.

Панжоб Амударёнинг озиқлантирувчиси бўлиб, унинг сувларидан Туркманистон ва Ўзбекистон фойдаланади. Амударёнинг ўртача сув оқими 80 куб километрни ташкил этишини ҳисобга олсак, бу миқдор жуда катта бўлади. Шунинг учун жорий истеъмолга сувнинг тўртдан бир қисмига қараб камаяди.

Аввалроқ Марказий Осиё давлатлари Европа Иттифоқи махсус вакиллари билан биргаликда Афғонистондаги Толибон ҳукуматининг Амударёдан сувни тортиб олиш режаларига қарши чиққан эди.

Айни пайтда Амударё ва Сирдарёнинг сув сатҳи тахминан 10-20 фоизгача камайиши прогноз қилинмоқда. Амударё Ўрта Осиёдаги энг сувли дарё бўлиб, у Сирдарёнинг иккинчи дарёси ҳисобланади. Тожиклар дарёни денгиз дейишади.