Ливандаги АҚШ ва Исроил режими қўшма операциялар хонасининг мақсадлари нимадан иборат?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98086-Ливандаги_АҚШ_ва_Исроил_режими_қўшма_операциялар_хонасининг_мақсадлари_нимадан_иборат
Исроил сулҳни бузган ҳолда, Ливанга қарши янги ҳужумларни бошлади. Савол шундаки, Ливанга қарши АҚШ ва Исроил қўшма операциялар хонасидан қандай мақсадлар кўзланган?
(last modified 2025-10-28T15:30:25+00:00 )
октябр 27, 2025 16:16 Asia/Tashkent
  • Ливандаги АҚШ ва Исроил режими қўшма операциялар хонасининг мақсадлари нимадан иборат?
    Ливандаги АҚШ ва Исроил режими қўшма операциялар хонасининг мақсадлари нимадан иборат?

Исроил сулҳни бузган ҳолда, Ливанга қарши янги ҳужумларни бошлади. Савол шундаки, Ливанга қарши АҚШ ва Исроил қўшма операциялар хонасидан қандай мақсадлар кўзланган?

Асосий мақсадларидан бири Ливан ҳукуматига Ҳизбуллоҳни қуролисзлантириш учун босим ўтказишдир. Ливан ҳукумати 2025 йил охиригача Ҳизбуллоҳни бутунлай қуролсизлантириш мажбуриятини олган.Бу Ҳизбуллоҳнинг кучли қаршиликларга дуч келган масала ва унинг расмийлари, жумладан, Шайх Наъим Қосим Бош котиби сифатида қуролсизлантиришга  ҳеч қачон рози бзлмаслигини қайта -қайта таъкидлаган. Муҳим жиҳати шундаки, охирги пайтларда ҳатто араб дунёсидаги баъзи сунний шахслар Ҳизбуллоҳнинг қуроллсизланишига қарши чиқлди. Шунинг учун Исроил режими АҚШнинг кўмаги ва мувофиқлаштириши билан Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши ҳужумларни яна бир бор бошлади.

Яна бир мақсад Ҳизбуллоҳнинг Ливандаги ҳарбий салоҳиятини тиклашига йўл қўймасликдир. Режим Ҳизбуллоҳнинг ҳарбий салоҳиятини тиклаш имкониятидан фойдаланишдан хавотирда.

Бу ҳужумларнинг уччинчи мақсад босиб олинган ҳудудларнинг ички шароитлари билан боғлиқ. Ғазо бўлгасига қарши урушда, геноцидга қарамай, Бинямин Нетаняҳу ҳарбий йўллар билан, айниқса сионистик режим маҳбусларини озод қилиш орқали ўз мақсадларига эриша олмади. Бундан ташқари, ҲАМАСни йўқ қилиш ёки қуролсизлантиришга эришилмаган. Айрим сўровлар ҳам аҳолининг  “Likud” партиясига бўлган ишончи пасайганини, шунингдек, партиянинг парламентдаги ўринлари сони камайганини кўрсатади. Исроил режими Бош вазири бу ҳужумлар туфайли ўзининг ва  Ликуд партиясининг режими сиёсий саҳнасидаги мавқеини хавф остига қўймасликка ҳаракат қилмоқда. Араб дипломатининг Ал-Жумҳурия газетасига айтишича, ҳужумларни бундай кучайишига асосий сабаб Ҳизбуллоҳни нишонга олиш ва  уни қуролсизлантириш эмас, балки Исроил режимининг Бош вазир Бинямин Нетаняҳу билан боғлиқ ички муаммоси. Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтаганидан бери Нетаняҳунинг судланишига йўл ҳар қачонгидан ҳам очиқ  бўлди ва барча белгилар унинг судланганлиги ва қамоққа олишганига ишора  қилмоқда. Шу боис Нетаняҳу суддан қутилиш учун янги ҳарбий жабҳа очди ва Ливанга қарши уруш янада кенгайиб кетиши эҳтимолидан йироқ эмас.