Эрон ва Саудия Арабистони ҳамкорлиги Ғарбий Осиёга қандай таъсир кўрсатади?
-
Эрон ва Саудия Арабистони ҳамкорлиги Ғарбий Осиёга қандай таъсир кўрсатади?
Middle East Monitor таҳлилий маълумотлар базаси ҳисоботида шундай ёзган: Эрон ва Саудия Арабистони умумий иқтисодий ва хавфсизлик экотизимини яратиш орқали нафақат ўз манфаатларини ошириши, балки Ғарбий Осиёда барқарорлик ва тинчликни мустаҳкамлаши мумкин.
Минтақадаги йирик давлат сифатида Эрон ва Саудия Арабистони кенг иқтисодий диверсификация дастурларига эга бўлиб, модели минтақадаги бошқа мамлакатлар ва исломий ташкилотларга ҳам кенгайтирилиши мумкин бўлган умумий экотизим яратиш учун ўзларининг катта ресурсларидан фойдаланаши мумкин. Шунингдек, ўзгарувчан глобал энергетика манзараси ва минтақавий рақобатни ҳисобга олсак, Теҳрон Ар-Риёд ўртасидаги ҳамкорлариимз Ғарбий Осиёдаги тўқнашувларнинг давом этиши имкониятларнинг йўқолишига ва халқаро кескинликнингн кучайишига олиб келиши мумкин. ИРНА ахборот агентлигига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Middle East Monitor ҳисоботида айтишича. Эрон ва Саудия Арабистони ҳамкорликни 3 даражада: икки томонлама, минтақавий ва трансминтақавий даражада ташкил этиши ҳамда қўшма иқтисодий, хавфсизлик ва ижтимоий институтларини шакллантириш орқали прокси урушлар ва технологик таҳдидларини бошқаришни кучайтириши керак.
Бу ёндашув минтақавий ахборот алмашиш тармоғини, шаффоф мудофаа келишувларини 57 мусулмон давлати ўртасида умумий иқтисодий экотизимини ва ижтимоий диний маслаҳат органини ўз ичига олади. Ҳисоботга кўра, фақта кенг сиёсий ва маънавий мажбурият билан можарони камайтириш, иқтисодий, хавфсизлик ва ижтимоий имкониялардан давлатлар ва минтақа манфаати учун фойдаланиш мумкин. Ҳисоботда Хитойнинг Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни тиклашда воситачилик қилгани эслатилиб, бу имконият тарихий ва мисли кўрилмаган деб таърифланади. Таҳлилчиларга кўра, Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги муносабатларнинг тикланиши минтақавий ҳамкорлик йўналишини ўзгартириш ва кескинликни камайтириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий, технологик ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик учун имкониятар яратиши мумкин.