Ислом давлатларининг бирлиги сионистик режим жиноятларига қарши курашишнинг самарали йўлидир
-
Ислом давлатларининг бирлиги сионистик режим жиноятларига қарши курашишнинг самарали йўлидир
Эрон президенти Миср президенти билан учрашувида ислом давлатлари ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамаш сионистик режим жиноятларининг такрорланиши ва давом этишига қарши курашишнинг энг самарали йўлидир, деб айтди.
15-сентябр, душанба куни, Қатар пойтахти Доха шаҳрида бўлиб ўтган Ислом давлатари ва Араб Лигаси раҳбарларининг фавқулодда саммити арафасида президенти Масъуд Пизишкиён Миср президенти Абдулфатоҳ Ас-Сисий билан учрашиб, икки давлат ва минтақадаги бошқа халқлар манфаатларини янада таъминлаш учун икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Миср президенти Абдулфатоҳ Ас-Сисийга кўра, бу учрашувда у исломий давлатларнинг бир-бирига яқинлашиши ва сионистик режим жиноятларининг авж олиши, давом этиши ва такрорланишига қарши ягона, амалий позицияни эгаллаши зарурлигини таъкидлади.
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён шунингек Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашувида ҳозирги вазиятда йирик исломий давлатлар , жумладан Саудия Арабистони масъулияти жуда оғир эканини таъкидлаб, агар ислом давлатлари бир бўлса, сионистик режим ҳеч бир мусулмон давлатига ҳужум қилишга ёки бостириб киришга журъат эта олмайди, деб изоҳлади.
Эрон президенти ўз сўзларида, сионистик режим жиноятарига қарши ягона позицияни эгаллаш учун Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган Ислом давлатлари ва Араб Лигаси раҳбарларининг фавқулодда йиғилишида сўзлаган нутқида, ўз позициясига ишонган режим музокарачиларни бомбаримон қилишга ҳожат йўқ. Сиз ҳар бир қизил чизиқни кесиб ўтдингиз, ҳар бир мантиқ ва қонунни эътиборсиз қолдирдингиз ва маданиятли ҳатти-ҳаракатларни ҳар бир тамойилини буздингиз, аммо сиз беихтиёр яна бир муҳим ишни қилдингиз, сиз ислом умматининг умумий иродасини уйғотдингиз, деб эълон қилди.
Ислом мамлакатлари сионистик режимга сиёсий босим ўтказиш учун улкан иқтисодий ва сиёсий имкониятларга эга. Ислом даватларниннг глобал форумларда ягона позицияни қабул қилишлари сионистик режим ҳаракатларининг қонунийлаштирилишига тўсқинлик қилиши ва режимни янада сиёсий изолцияга солиши мумкин.
Ислом давлатлари ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сионистик режим жинояиларига қарши курашда ҳам самарали стратегия ҳисобланади. БМТ каби халқаро форумларда ягона позицияни эгаллаш орқали исломий давлатлар сионистик режимга нисбатан кўпроқ сиёсий босим ўтказишлари ва унинг ҳаракатларининг қонунийлаштирилига йўл қўймасликлари мумкин.