Доналд Трампниг Шарқий Осиёга сафар қилишдан мақсади нима?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98074-Доналд_Трампниг_Шарқий_Осиёга_сафар_қилишдан_мақсади_нима
АҚШ президентининг Шарқий Осиёга сафари оддий дипломатик сафардан кўпроқ; бу АҚШ ва Хитой ўртасидаги стратегик ва иқтисодий рақобатнинг рамзидир.
(last modified 2025-10-27T11:06:32+00:00 )
октябр 26, 2025 18:36 Asia/Tashkent
  • Доналд Трампниyг Шарқий Осиёга сафар қилишдан мақсади нима?
    Доналд Трампниyг Шарқий Осиёга сафар қилишдан мақсади нима?

АҚШ президентининг Шарқий Осиёга сафари оддий дипломатик сафардан кўпроқ; бу АҚШ ва Хитой ўртасидаги стратегик ва иқтисодий рақобатнинг рамзидир.

Доналд Трампнинг Шарқий Осиёга сафари мақсадлари орасида тарифлар уруши натижасида юзага келган кескинликни бошқариш ва камайтириш ҳам бор. Унинг иккинчи президентлик муддатида  яна бошланган уруш ва унинг давом этиши жаҳон иқтисодиётига ҳам таъсир қилди. Трампнинг Си Цзин Пин билан учрашуви бу сафарнинг асосий йўналиши бўлиб. бу икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг боришини белгилаб бериши мумкин. АҚШнинг иқтисодий манфаатлари ва мувозанати савдо зарурлигини таъкидлаб, Трамп Пекинга аниқ хабар бермоқда: АҚШ келишувга тайёр аммо шартлар Вашингтон фойдасига бўлсагина. Ушбу ёндашув қисқа муддатда кескинликни ошириши мумкин. Аммо бу иқтисодийй ўйин қоидаларини қайта белгилаш ва икки давлат ўртасида жиддий музокарага олиб бориш имкониятини яратади.

Ҳорзирги вазиятда АҚШ ва Хитой муносабатари ҳар қачонгидан ҳам мураккаброқ. Хитойнинг юқори ўсаётган иқтисодиёти АҚШ учун жиддий рақобатчи саналади ва Вашингтон доимо Хитой билан рақобатда Осиё бозорларида ўз мавқеини ўрнатишга ҳаракат қилади. Технологияларни чеклаш, хитойлик компанияларини АҚШ бозорига киришни тақиқлаш ва муҳим тармоқларда эмбарголар қўйиш каби сиёсатларни қабул қилиниши  ушбу дипломатик учрашувни ўта сезгир қилиб қўйди ва унинг оқиатлари иқтисодий масалалардан ташқари минтақавий ва глобал сиёсатларга ҳам чўзилди. Сайёҳат, шунингдек, АҚШ ташқи сиёсатининг дунёнинг йирик иқтисодий ўйинчилари билан тўғридан-тўғри муносабатлар ва кучли савдолашишга эътиборга қайтишини англатади. Доналд Трампнинг Япония ва Жанубий Корея етакчилари билан учрашуви ҳам унинг минтақавий иттифоқчиларни мустаҳкамлаш ва Хитой таъсирини чеклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини акс эттиради. Шу билан бирга, ҳар қандай нотўғри ҳаракат ёки нотўғри қарор глобал савдода узилишларининг янги тўқинларини келтириб чиқариши ва минтақавий барқарорликни хавф остига қўйиши мумкин.

Дарҳақиқат, ушбу сайёҳат натижаси хоҳ у савдо келишувига эришадими ёки иқтисодий рақобат давом этадими, жаҳон иқтисодиёти ва Осиё минтақавий сиёсатининг кейинги йиллардаги йўналишини белгилаб бериши мумкин.

Аслида, бу сайёҳат куч. савдо ва дипломатия бир -бирига боғланган янги ўйин майдонини англатади.