Эроннинг терроризмга қарши курашдаги аҳамияти ортиб бормоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98084-Эроннинг_терроризмга_қарши_курашдаги_аҳамияти_ортиб_бормоқда
Эронда ШҲТнинг терроризмга қарши қўшма машғулотлари ўтказилмоқда.
(last modified 2025-10-28T15:22:37+00:00 )
октябр 27, 2025 16:07 Asia/Tashkent
  • Эроннинг терроризмга қарши курашдаги аҳамияти ортиб бормоқда
    Эроннинг терроризмга қарши курашдаги аҳамияти ортиб бормоқда

Эронда ШҲТнинг терроризмга қарши қўшма машғулотлари ўтказилмоқда.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича.  Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори 4 декабр (1404-йил 13-декабр) куни Эронда ушбу ташкилотга аъзо давлатларнинг қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган. ШҲТ бошиданоқ хавфсизлик нуқтаи назаридан, биринчи навбатда, терроризм ва экстремизмга  уюшган жиноятчиликка , гиёҳвандликка қарши карашга, Россиядан торти, Марказий Осиё давлатлари ва Хитойгача аъзо даватларининг ҳудудларида бундай фаолиятини кўпайтириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда тузилган.

Эрон ҳарбий, дипломатик ва разветка чоралари ва минтақавий ва халқаро миқёсда кўп томонлама стратегияларни қабул қилиш орқали терроризмга қарши курашда муҳим рол ўйнаган.Ғарбий Осиё минтақасида терроризмга қарши кураш асосий ўйинчиларидан биридир. Бу йўлда қийинчиликлар мавжуд бўлса-да, Эронниннг террорчилик таҳдидларини камайтириш, минтақавий ва миллий хавфсизликни сақлаш борасидаги ҳаракатлари муҳим ва самарали бўлди. Сўнгги йилларда Эрон давлати Ироқ ва Сурияда террорчилик гуруҳлари, хусусан, ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда фаол рол ўйнади. Ироқ ва Суриядаги қонуний ҳукуматларни қўллаб-қувватлаш, ҳарбий масалаҳатчилар юбориш ва минтақа давлатлари билан разветка соҳасида ҳамкорлик қилиш Эроннинг бу борадаги ҳаракатларидан бўлди.  Айниқса, минтақавий миқёсда Эрон терроризм ва экстремизмга  қарши курашда олдинги сафда бўлиб, террорчилик гуруҳларнинг Сурияда, сўнгра Ироқда амалиётлари шаклланиб, кенгайганидан буён бу икки давлат ҳукуматлари билан икки давлатга такфирчи террорчиларга қарши куришиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида кенг ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу чора-тадбирлар нафақат минтақада террорчилик таҳдидларни камайтиришга ёрдам берди, балки хавфсизликнинг Эрон чегараларига тарқалишининг олди олди.

Терроризмга қарши кураш Эрон миллий хавфсизлигига бевосита таъсир кўрсатди. Чегара таҳдидларини камайтириш, мудофаа қобилиятини ошириш, ички ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бу кураш натижаларидан бўлиб, Эрон , шунингдек, хавфсизлик  ва разветка  институтларини мустаҳкамлаш орқали эҳтимоилй таҳдидларга қарши тайёргарлигини ошира олди. Эндиликда ШҲТнинг терроризмга қарши машғулотлари Эронда ўтказилиши билан Осиё ва МДҲда минтақавий даражада хавфсизликни ияратиш йўлида яна бир қадам ташланади.