апрел 21, 2024 16:13 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси олий қўмондони қуролли кучларнинг сўнги воқеалардаги фаолиятини олқишлашди
    Эрон армияси олий қўмондони қуролли кучларнинг сўнги воқеалардаги фаолиятини олқишлашди

Эрон Ислом респуликаси Қуролли кучлар олий раҳбари, Оятуллоҳ Хоманаий мамлакат қуролли кучлар ўз қобилияти ва обру-эътибори билан бир қаторда, Эрон халқининг таҳсинга сазовор қиёфасини ҳам кўрсатиб халқаро миқёсда Эрон миллатининг ирода кучининг пайдо бўлганини исботлаб бердилар деб айтдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари асарларини сақлаш ва нашр этиш идораси ахборот сайтига кўра, бугун Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари ва бутун мамлакат қуролли кучлари олий қўмондони Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эрон армиясининг бир қатор қўмондонлари билан учрашувида армия куни ва Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ташкил этилганиининг йиллиги билан табриклаб, Эрон Қуролли кучларининг сўнгги ютуқлари дунё ва глобал кузатувчилар назарида Ислом Эрон ҳақида шон-шуҳрат ва бюклик туйғусини ўйғотди деб маълум қилди.

Инқилоб Раҳбари қуролли кучлар ҳаракатларидаги тадбирни юқори баҳолаб, турли ҳодисалар харажатлар ва муваффақ билан боғлиқ ва энг муҳим чора тадбирлари билан харажатларини камайтириб ютуқларни кўпайишидир ва бу ишни эса қуролли кучларимиз сўнги воқеаларда яхши бажара олди деб изоҳладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Эрон армия ва полиция кучларингн саъй-ҳаракатлар ва фаолияти учун миннатдорчилик билдирди, қуролли кучларга инновация ва ташаббусга таяниб, саъй-ҳаракатларни давом эттириш ва душманлик ва душманларга қарши туришни маслаҳат бераркан, бир лаҳза ҳам тўхтаб қолмаслик керак зероки тўхташ орқага қайтиш демакдир, шу боис қурол ва усулларда янгилик, душманнинг  усулларини билиш ҳамиша кун тартибида бўлиши керак деб эслатдилар.

Эрон миллатининг қадр-қиммати дунё назарида устун бўлиш кераклигини таъкидлаган Иниқлоб раҳбари дедилар: истеъдодларни, қудратли ва ижодий кучларни аниқлашда Қодир Худога ишонинг ва унга таваккал қилинг, Аллоҳнинг мўъминларни ҳимоя қилишдаги ваъдаси аниқ ва дахлсиздир,

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 1 апрел куни,  Дамашқда жойлашган Эрон элчихонасининг консуллиги бўлимига қарши жиноятчи сионистик режимнинг ракета ҳужумларида генерал Муҳаммадризо Зоҳидий ва Муҳаммадҳоди Ҳож Раҳимийлар ва уларнинг 5 нафар ҳамроҳлари шаҳид бўлганди.

Эрон ҳам 14 апрел эрталаб Исроил режимининг ҳарбий нишонларига ҳарбий ҳужумлар уюштирди.

Ислом Инқилоби муззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Рамазон ҳайити хутбаларида, ёвуз сионистик режим жазоланиши керак ва албатта жазоланади деб таъкидладилар.

Ёрлиқ