апрел 24, 2024 16:32 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: Эрон халқи мажбурлаш, зўравонлик ва мустамликачиликка ҳеч қачон таслим бўлмайди
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: Эрон халқи мажбурлаш, зўравонлик ва мустамликачиликка ҳеч қачон таслим бўлмайди

Ислом Инқилои олий раҳбьари Оятуллоҳ Хоманаий, улуғ, катта ва бой тарихга эга Эрон халқи мажбурлаш, мустамликачилик ва зўравонликка таслим бўлмайди ва санкцияларни имкониятга айлантириб келажак учун ёрқин уфққа эришади деб айдиоар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, бугун чоршанба Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий  минглаб ишчилар, меҳнаткашлар билан учрашувида АҚШ ва Ғарб давлатларининг Эронга қарши санкция ва босим ўтказишдан асл мақсади Эрон миллати ва исломий тузумни ўзларига тўлиқ итоат қилишга ундаш эканлигини таъкидлаб, Эроннинг буюк ва катта ва бой тарихга эга миллати зўравонлик ва  мустамликачиликка таслим бўлмайди. Санкцияларни эса тараққиёт ва фаровонлик имкониятларга айлантириб,  келажак учун ёрқин уфққа эришади деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари бу учрашувда, душманлар томонидан  Эрон Ислом республикаси халқига татбиқ этган иқтисодий уруш қаршисида туришда иш ва тадбиркорни икки фронтдаги ҳамкорлар эканлигини санаб ўтиб,   АҚШга қарши курашнинг бу икки асосий элементи, қанчалик яхши ҳаракат қилсалар ва самарари ҳаракат майдони улар учун қанчалик кўп таъминланса   мамлакат ва миллат шунчалик кўп муваффақиятга эришади деб изоҳладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ишлаб чиқариш сакраши ва Эроннинг иқтисодий аҳволини яхшилашда меҳнат жамоасининг асосий ролини айтиб, меҳнаткашларнинг қаноатлиги ва олижаноб синфи муаммоларини ҳал қилишда мансабдор шахсарнинг вазифаларини тушунтириб меҳнат жамоасининг яхши аҳволи халқиниг вазиятини ҳам яхшилайди  деб буюрдилар.

Инқилоб раҳбари

 

У киши нутқининг бошқа қисмида, АҚШ ва Европа давлатлари мисли кўрилмаган санкцияларга эътибор бермасдан туриб иқтисодий масалалар ҳақида гапириши мумкин эмаслигига тўхталиб, Ғарб давлатлари Эронга қарши санкциялар жорий қилиш мақсади ҳақида ядровий қуроллар, инсон ҳуқуқлари ва терроризмни қўллаб-қувватлаш каби масалани ёлғон гапирмоқда деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари  Ғарб давлатларининг зиддият ва ёлғон баҳоналарини тушунтиришда Ғазо масаласини тилга олиб дедилар: Ғарб давлатлари бомбалар остида қолган ғазоликларни террорчи, аммо 6 ой ичида 40 мингга яқин одамни жумладан бир неча минг болани оммавий қирғин қилган ғаразли. сохта ва босқинчи режимни террорчи эмас деб иддао қилишади

АҚШ санкцияларининг асосий мақсади яъни Эрон  халқининг сиёсий ва иқтисодий соҳаларда тўлиқ таслим этишга қартилганини таъкидлаган Инқилоб раҳбари  Ғарб давлатлари  баъзи бошқа  давлатлар каби Эроннинг бойлиги, обрўси ва сиёсати АҚШ қўлида бўлишини истайдилар, аммо исломий тузум ва исломий ғайрат ва улуғ ва бой тарихга эга эронликларнинг уларга бўйинсуниши мутлақо мумкин эмас деб  аниқлик киритди.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ўз нутқида қурол ишлаб чиқарилиши санкцияларни имкониятга айлантириш мисоли эканлигини маълум қилиб, қаердадир ўзини кўрсатган бу тараққиёт  барча душманларни Эрон Ислом республикаси қандай қилиб эмбарго шароитида бунчалик қуролларни ишлаб чиқара олгани ҳақида ҳайрон қолдирди деб  эслатдилар.

Инқилоб раҳбари халқларнинг фаластинликларни қўллаб-қуввталаш йўлидаги юриш ва намойишлари ҳамда Европа ва АҚШ кўчаларида Фаластин ва Ҳизбуллуоҳ байроқларининг кўтарганига ҳам шиора қилиб, Ғазо бўлгасининг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш баҳонасида, Эрон Ислом республикаси терроризмни қўллаб қувватлашда айблаш айбловчилар учун шармандалик бошқа нарса бўлганинини айтиб ҳозир нафақат Эрон халқи , балки барч халқлар Фаластинни қўллаб-қувватлайди деб қайд этдилар.

Ёрлиқ