май 05, 2024 14:07 Asia/Tashkent
  • Pulitser мукофоти кенгаши АҚШ норозиликлари ҳақидаги янгиликларни ёритган талабаларни қўллаб-қувватлади
    Pulitser мукофоти кенгаши АҚШ норозиликлари ҳақидаги янгиликларни ёритган талабаларни қўллаб-қувватлади

Пулитсер мукофоти кенгаши АҚШ мамлакати университетларидаги талабалар норозилик намойишларини ёритган талабаларни қадрлаш учун баёнот берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Колумбия университетларида жойлашган ва АҚШдаги энг нуфузли журналистика мукофоти ҳисобланадиган Пулитсер мукофоти директорлар кенгаши ўз баёнотида,  АҚШ университетларида Фаластин халқини қўллаб-қувватлаётан талабаларнинг сўнгги норозилик намойишлари ҳақидаги хабарларни чоп этан журналистика талабаларини олқишлади.

Мазкур баёнотда келтирилишича:  Биз йиғилиши ўтказиб мамлакатнинг энг яхши ва жасур журналистикасини текширишимиз дек  Пулитсер мукофоти кенгаши ҳам АҚШ университетларидаги талаба журналистларининг  катта шахсий ва академик хавф -хатарларига қарамай, норозилик намойишлар ва тартибсизликларни ёритишда  тинимиз саъй -ҳаракатларини қўллаб- қувватлаймиз.

Қолаверса биз Пулитсер мукофотлари ватани Колумбия университетлари талаба журналистлар томонидан тайёрланган ғайриоддий репортажни олқишлаймиз  деб таъкидланган баёнотда.

Pulitser мукофоти кенгаши ўтган сешанба куни Нью-йорк полиция департаменти  кампусга чақирилганини таъкидлаб, матбуот эркинлиги руҳида оғир ва хавфли шароитларда ва йирик миллий янгиликларни ёритиш учун ҳибсга олиш хавфи остида ишлаган фахрий журналистика талабаларни қадрлади.

Ёрлиқ