Британия ҳукумати Россия ҳудудига бостириб кириш учун Украинага яшил чироқ кўрсатди
БританияТИВ раҳбари Украинага сафари чоғида бу мамлакат расмийларига Британия қуролларини Россия ҳудудларидаги позицияларга қарши ишлатиш учун "яшил чироқ ёқди".
Эрон телераиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Британия ТИВ раҳбари Девид Камерон Киевга ташрифи чоғида Украина президенти Володимир Зеленскийга Украинага ҳар йили 3,75 миллиард доллар керак бўлса беришини ваъда қилди ва ҳатто бу мамлакатга инглиз қуролларини Россия ҳудудларидаги позицияларга қарши ишлатиш учун яшил чироқ кўрсатди.
У ўз сўзларида Британиянинг Украинага ҳарбий ёрдамни оқлашда ҳам Россия Украинага бостириб кирганидек, " Украина нима учун ўзини ҳимоя қилишга ишонч ҳосил қилиш кераклигини ҳисоблаётганини тўлиқ тушуна олишингиз мумкин деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Украина уруши бошлагач Британия Киев ҳукуматига 12,5 миллиард фунт стерлинг тўлаш мажбуриятини олди, шундан 7,6 миллиард фунти ҳарбий ёрдам ва 3 миллиард фунт стерлинги 2024 ва 2025 йилларда ҳарбий ёрдамга тўғри келади.
Кремл ҳукумати Британия ТИВ раҳбари Камеронни Украинадаги уруш ҳақида " яна бир ўта хавфли изоҳ" айтгани учун танқид қилди. Кремль саройи матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам бу хусусда " бу Украинадаги урушдаги кескинликларнинг тўғридан-тўғри кучайиши, бу Европа хавфсизлигигга таҳдид " деб баҳолади.