Шарқий Иттифоқ АҚШ тартибини қандай шубҳа остига қўяди?
АҚШнинг "Foreign Affairs" журнали 2 мақоласида Россия, Хитой, Эрон ва Шимоилй Корея ўртасидаги иттифоқнинг сабаблари ва оқибатларини муҳокама қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, "Foreign Affairs" мазкур 2 мақолада Россия Хитой, Эрон ва Шимолий Корея ўз минтақаларида Вашингтон ҳукуматининг мавжудлигини камайтиришни хохлашларини билдириб, Хитой, Эрон, Шимолий Корея ва Россияниннг ўқи мавжуд тизимни бузиш учун муқобил халқаро тартиб учун изчил режага муҳтож эмас деб эслатди. Бу мақолаларда мазкур мамлакатларнинг жорий АҚШ тартибининг асосий тамойилларига умумий қаршилик кўрсатиши ва Хитой, Эрон, Шимолий Корея ва Россиянинг биргаликдаги ҳаракатлари учун кучли асос сифатида ўзгаришларни амалга оширишга бўлган қатъийлигини келтирди.
Бу мақолада Эрон Ислом республикаси ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкрлик ҳам тилга олиниб Россиянинг Эрон билан муносабатларида ҳам шундай динамика бор. Москва ва Теҳрон ҳукуматлари АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти " мисли кўрилмаган мудофаа ҳамкорлиги" сифатида атайдиган ҳамкорликни қўшма харбий салоҳиятгача кўтарган деб таъкиданланган.
Мазкур нашрия ўзининг 2 мақоласида Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Кореянинг долларга қарамлигини камайтиршига қаратилган саъй -ҳаракатларига ғам ишора қилиб, Шарқий Иттифоқ аъзолари ўзларининг иқтисодий амалиётларини АҚШнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳаракатларидан олиб ташлаш орқали Ғарб санкцияларининг самарадорлигини заифлаштиради деб ёзди.
Мақола якунида, АҚШда босиладиган журнал Эроннинг ШҲТ ва БРИКСга аъзолигига ҳам тўхталиб. Хитой ва Россия Эронни ушбу икки ташкилотга қўшилишга таклиф қилиш орқали Ғарб билан муносабатларида мувозанат ўрнатишга ҳааркат қилди деб деб қўшимча қилинган.