Россиялик шарқшунос: Оятуллоҳ Хоманаий Эронни тақдирни ҳал қилуви даврдан олиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100066-Россиялик_шарқшунос_Оятуллоҳ_Хоманаий_Эронни_тақдирни_ҳал_қилуви_даврдан_олиб_ўтди
Россиялик таниқли шарқшунос ва эроншунос Елена Дунаева Ислом Инқилоби олий раҳбари шаҳид Оятуллоҳ Хоманаийни Эроннинг мустақиллик йўлидаги кураши тарихдаги ҳал қилувчи ва ўта муҳим даврда мамлакатга йўл-йўриқ кўрсатган прагматик раҳбар сифатида таърифлади.
(last modified 2026-07-05T14:01:03+00:00 )
июл 05, 2026 18:58 Asia/Tashkent
  • Россиялик шарқшунос: Оятуллоҳ Хоманаий Эронни тақдирни ҳал қилуви даврдан олиб ўтди
    Россиялик шарқшунос: Оятуллоҳ Хоманаий Эронни тақдирни ҳал қилуви даврдан олиб ўтди

Россиялик таниқли шарқшунос ва эроншунос Елена Дунаева Ислом Инқилоби олий раҳбари шаҳид Оятуллоҳ Хоманаийни Эроннинг мустақиллик йўлидаги кураши тарихдаги ҳал қилувчи ва ўта муҳим даврда мамлакатга йўл-йўриқ кўрсатган прагматик раҳбар сифатида таърифлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Россия Фанлар академияси  Шарқшунослик институти катта илмий ходими Елена Дунаева ИРНА ахборот агентлиги билан суҳбатида Эроннинг шаҳид бўлган олий раҳбари  ўзининг 37 йиллик раҳбарлиги даврида Имом Хумайний йўлини давом эттиргани ва Ислом Инқилоби ютуқларини ҳимоя қилганини таъкиддлар экан, мамлакат раҳбариятини Эрон-Ироқ уруши ва Имом Хуманийнинг вафотидан кейинги мураккаб даврда ўз зиммасига олган , деб эслатди. У сўзини шундай давои эттирди: Ўша пайтда иқтисодиётни қайта қуриш ва Эроннинг янги шароитларда ижтимоий, иқтисодий ва маданий имкониятларни ривожлантириш  Ислом Инқилобининг асосий мақсади ва вазифларини амалга ошириш учун жуда муҳим эди.

Дунаева сўзларининг яна бир қисмида Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаийниг узоқни  кўзлаган қарорлари Эроннинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш йўлидаги тараққиётига ҳисса қўшганини таъкидлади. У  ташқи сиёсат майдонига ҳам тўхталиб, деди: Оятуллоҳ Хоманаий миллий  манфаатларини ҳимоя қилиш баробарида музокара оли бориш ва келишувларга эришиш қобилиятига ҳам эга эди. Бундан ташқари Ғарб санкциялари  иқтисодий вазиятни  янада оғирлаштирганида, Эрон раҳбари " Қаршилик иқтисодиёти" сиёсатни жорий қилди ва мамлакатнинг асосий ривожланиш йўлларини белгилаб берди.

Оятуллоҳ Хоманаийниг раҳбарлиги даврида Эроннинг ҳарбий салоҳияти кучайганига ишора қилган Дунаева сўзлари давомида деди: у кишининг раҳбарлигида Эрон қуролли кучлари ўзининг ҳозирги салоҳияти даражасига эришди.

Россиялик бу шарқшунос  хулоса қилиб яна шундай  қўшимча қилдики, Эрон халқи ўз етакчиси ва айрим амалдорларининг шаҳид бўлиши мамлакатни заифлаштирмаганини, аксинча бирликни мустаҳкамланганини ва суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш қатъиятини кучайтирганини намойиш этди.

Эроннинг шаҳид раҳбарининг Россия билан муносабатларини ривожлантиришга ижобий ёндашувини эслатган бу шарқшунос, шунингдек Эрон Олий раҳбари ўз ёндашуви билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлиги  ўзаро фойдали бўлиши мумкинлигини кўрсатганини таъкидлади.