май 05, 2024 12:46 Asia/Tashkent
  • Россиялик эроншунос хоним: Эрон мамлакати Шарқ ва Ғарб учун намунали тараққиёт моделидир
    Россиялик эроншунос хоним: Эрон мамлакати Шарқ ва Ғарб учун намунали тараққиёт моделидир

Россиялик эроншунос, шоир ва ёзувчи хоним Людмила Авдиева ўз сўзларида замонавий Эрон бир неча ўн йилликлар ва Ислом Инқилобидан сўнг бир неча асрларни талаба қиладиган узоқ тараққиёт йўлини босиб ўтди ва Ислом Инқилобидан кейиин эса тарақиёт чўқиларига эришди ва дунёнинг Шарқи ва Ғарби учун намунали давлатга айланди деб фикр билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Ислом Инқилоби, Имом Хумайний /р.а/ ва Инқилоб олий раҳбари ҳақида 8 та китоб муаллифи бўлган  хоним Людмила Авдеева бу сўзларини Москвада ИРНА мухбири билан суҳбатда билдирди.  Эронда Ислом Инқилоби ғалабаси йилларида собиқ шўролар иттифоқи рафиқаси сифатида Теҳронда ҳам яшаган бу рус ёзувчи ва шоири Эрон ўзига хос маънавий маданиятга эга бўлган энг ёрқин ва кўзга кўринган мамлакатлардан биридир деб изоҳлади.

Теҳрон шаҳрида рус тилидан ҳам дарс бериш тажрибасига эга бўлган бу россиялик ёзувчи хоним  сўзларининг бошқа қисмида, мен Эронда Инқилобдан олдин ҳам кейин ҳам узоқ вақт ишладим, бошқ томондан Эрон ва Ироқ ўртасидаги урушга ҳам гувоҳ бўлдим. Шу боис Эрон сўнгги йилларда ўз тараққиётига сезиларли сакрашларга эришди, бу эса буюк Олий раҳбари ва меҳнаткаш Эрон халқи эришган ютуқи эканлигини айтишиимз мумкин деб таъкидлади.

Бу хоним шунингдек Эроннинг қадимий маданияти кўп мамлакатлар учун етиб бўлмайдиган шеърият, меъморчилик ва санъат хазинасиша эга деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ