Минг йиллик тарихдан халқ бирлигига; нега Эрон енгилмас?
-
Минг йиллик тарихдан халқ бирлигига; нега Эрон енгилмас?
Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходимининг фикрича, эронликликларнинг ўзига хослиги ва фуқароларининг АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий тажовузига қарши туришдаги ҳатти-ҳаракати уларнинг урушда ғалаба қозонишининг сири бўлган.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Россия Фанлар академиясининг шарқшунослик институти катта илмий ходими Василий Кузнецов, бугун Москвада ИРНА ахборот агентлигига берган интервюсида, шундай изҳор этди: АҚШ ва Исроил муваффақиятисизликка учраган асосий омили Эрон ҳукуматининг улкан қудрати бўлиб, у мамлакатнинг минглаб йиллик тарихига бориб тақалади.
Россия Шарқ институти қошидаги араб ва исломшунослик маркази раиси эслатиб айтдики, тарих давомида биз ҳеч қачон Эроннинг бўлакларга бўлинганини кўрмаганмиз. Биз тарихда Эрон бўлмаган даврни ҳеч қачон билмаганмиз.
У шунингдек, "Мана шу кўзга кўринган хусусиятни ҳисобга олсак, Исроил ёки АҚШнинг Эронни заифлаштириш ғоялари жуда ғалати ва амалга ошириб бўлмайдиган кўринади, деб изоҳлади.
Кузнецов сўзлари давомида, АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши ҳарбий тажовузида ўз мақсадларига эриша олмаганлигининг иккинчи сабабини айтиб ўтди: Эроннинг тарихга асосланган кучли давлат бўлишидан ташқари, куч институти ҳам жуда кучли ва мамлакат жуда ўзига хос, ноёб ва кучли сиёсий тизимга эга, деб таъкидлади.
У деди: АҚШ ва Исроил мувафақиятсизликка учраган уччинчи омил Вашингтон ва Тел-авив расийларининг қарорлари бўлди. Улар бир мамлакатни бомардимон қилсалар, ўша мамлакат аҳолиси улар ҳақида нима деб ўйлашади, деган саволни ўйлаб кўришни эътиборсиз қолдиришди. Шу боис мамлакатга ҳужум қилиш ғояси жуда аҳмоқона ёндашув,.
Россиялик шарқшунос ўз фикрини давом этириб деди: "Кутилганидек, Эрон халқи душманнинг ҳарбий тажвоузи пайтида ўз раҳбарияти ва байроғи атрофида бирлашди.
АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга ҳарбий ҳужуми муваффақиятсизлигининг тўртинчи омили эронликларнинг ўзига хос сиёсий, диний ўзлигидир. Бу цивилизациявий ўзига хослик уларнинг дунё ҳақидаги хос тушунчасига асосланади, деб аниқлик киритди Кузнецов.