май 01, 2024 16:40 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: Ғазо дунёнинг биринчи муаммоси ҳисобланади
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: Ғазо дунёнинг биринчи муаммоси ҳисобланади

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Ғазо секторини дуёнининг биринчи муаммоси деб атадилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Ислом  Инқилобининг олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  бугун эрталаб шаҳид Муртазо Мутаҳаррий шаҳидлигининг йиллиги ва ўқитувчи куни билан бир вақтда, минглаб ўқитувчилар ва педагоглар билан учрашувида  сионистлар ва уларнинг АҚШ ва Европа тарафорларининг катта уринишларига қарамай,  Ғазо бўлгаси масаласи ҳамон дунёнинг биринчи муаммоси бўлиб , АҚШ университетларида сиоинстик режим жиноятлариг қарши намойишлар ва унинг Европа университетларига ёйилиши жаҳон жамоатчилиги фикриининг Ғазо масаласига устуворлиги ва сезгирлигининг  давом этаётганидан далолат беради деб айтдилар.

Ислом Инқилоби раҳбари шунингдек , Исроил режими жиноятлари ва АҚШнинг унга шерик бўлиши Эрон режими ва халқининг босқинчи режимни рад этиш ва АҚШга нисбатан ноумидликдаги позицияларининг қонунинйлигини исботлади. Ҳама билиши керакки Фаластин муаммосини ҳал қилиш учун бу ерни мусулмон, яҳудий ва насроний эгаларига қайтаришдан бошқа чора йўқ ва сионистик режим билан алоқалар ва нормаллашув эса муаммони ҳал қилмиайди деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари Ғарбий Осиё муаммоси Фаластин ўз эгаларига қайтмагунича ҳал бўлмайди ва ҳатто сионистик режимни яна 20-30 йил ҳам сақлаб қолишга уринсалар ҳам /Худо хохласа шундай бўлмайди/ бу масала ҳал бўлмайди деб  таъкидладилар.

Инқилоб раҳбари

 

Фаластин ўз халқига қайтиши ва Фаластин тузуми ўрнатилгач сиоинстлар билан нима қилиш кераклигини ҳал қилади деб қайд этдилар Ислом Инқилоби олий раҳбари.

Босқинчи  сионистик режимга нисбатан жамоатчилик фикри босимни кучайтириш зарурлиини таъкидлаган Оятуллоҳ Хоманаий, қутурган итга ўхшайдиган  сиоинстик режимнинг ваҳшиёна ва шафқатиз ҳатти -ҳаракатлари  Эрон Ислом республикаси ва Эрн халқини  позициясини тўғрилигини  исботлади. Ярми аёллар  ва  болалар бўлган 30 мингдан оритқ кишининг шаҳид этилиши бу босқинчи режимнинг ёвуз табиати ва Эроннинг мавқеининг қонунийлигини бутун дунёга кўрсатди деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари АҚШ ва уларнинг тегишли муассасаларининг сионистик режим жиноятига норозилик билдирган талабаланинг зўравонликсиз норозиликига нисбатан ҳатти-ҳаракатини Эрон Ислом республикасининг АҚШ ҳукуматига қарши позициясининг яна бир далили сифатида ҳисоблаб, бу мавзу АҚШ Ғазо аҳлини оммавий қирғин этишда кечирилмас гуноҳда сионистларнинг шериги эканлигини ҳамда уларни раҳм -шафқатли кўринадиган баъзи сўзлари ҳам ёлғон бўлганини кўрсатди. Шу боис Эрон АҚШ ҳукуматига нисбатан оптимист бўла олмайди ва унга ишномайди ҳам деб изоҳладилар.

Инқилоб Раҳбари сўзларининг боқша қисмида сиоинстик режим ва минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган ҳаракатларга ҳам тўхталиб, баъзи одамлар бу муаммони ҳал қилиш мумкин деган фикрдалар ва ҳолангки  сионистик режим ва унинг атрофидаги араб давлатлари ўртасидаги алоқлаарини нормаллаштиришни назарда тутган ҳолда  нафақат муаммо ҳал бўлмайди балки  муаммо ишғолчи сиоинстланинг жиноятларига кўз юмиб унга дўст бўлган ҳукуматмтларга қаратилади ва халқ ҳам ўша ҳукуматларнинг жонига  қасд иқила бошлайди деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ