БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида АҚШ ва Британиянинг Ғарбий Осиёдаги ҳужумлари қораланди
Кеча 5-февраль БМТ Хавфсизлик Кенгашининг АҚШнинг Ироқ ва Сурияга қилган ҳужумлари бўйича йиғилиши ўтказилди ва БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари Дикарло минтақавий кескинликларнинг юқори инсоний ва иқтисодий талофат ва зарарлари ҳақида огоҳлантирди.
Муҳим жиҳати шудирки БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши АҚШ ва Британиянинг урушни қўзғатувчи ҳаракатлари, хусусан Яманга қилган ҳужумлари ҳамда АҚШнинг Ироқ ва Сурияга кенг кўламли ҳужумлар сабабли қаттиқ танқид майдонига айланди. Аммо АҚШ ва Британия вакиллари бу йиғилишда АҚШнинг Яман, Ироқ ва Сурияга қилган ҳужумларини қўллаб-қувватлашди ва бу ҳужумларни оқлаб Эрон Ислом республикасига қарши баёнотларини такрорладилар.
Британиянинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Барара Вуд Уорд ҳам бу йиғилишда Қизил денгиздаги ҳаракатларимиздан мақсад инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва халқаро юк ташиш эркинлигини ҳимоя қилишдир деб иддао қилди.
АҚШнинг БМТдаги элчиси ўринбосари Роберт Вуд ҳам Исроил режими ва АҚШ томонижа Ғарбий Осиё ва Ғазодаги қотилликларни тилга олмай, АҚШнинг Ироқ ва Сурияга ҳужумларидан мақсад ҳақида қуйидагича даъво қилди: бизнинг мақсадимиз АҚШликларни ҳимоя қилишдир. Яманга қилган ҳужумларимиз ҳам Ҳувсийларнинг /Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати/ Қизил денгиздаги кемарага қилган ҳужумларга жавобдир.
АҚШ ва Британиянинг Қизил денгиздаги халқаро юк ташишни ҳимоя қилиш баҳонасида Яманга қарши ҳаво ва ракета ҳужумларини оқлашга бефойда уринишлари, АҚШнинг Ироқ ва Суриянинг суверенитетини бузиши ҳамда Лондон ва Вашигтоннинг айрим ҳудудларига инсний қурбонлар ва моддий зарарларни келтирган ҳаракталарин ғалати равишда оқлашги уиншлари ҳам Ироқ Сурия ҳукуматлари АҚШ қўшинларини бу икки\ давлатдан олиб чиқиб кетишни бир неча бор талаб қилган пайтда содир бўлмоқда.
Қолаверса 2014-йилдан бери ИШИД террорчи гуруҳига қарши кураш баҳонасида Суриянинг бир қанча ҳудудларида жойлашанАҚШ армияси бу мамлакат нефт конларидан нафақат Сурия нефтини ўғирламоқда балки турли баҳоналар билан Суриядаги қаршилик кучарларига ҳам бир неча бо ҳужум қилган.
Шунингдек Суриянинг БМТдаги вакили БМТ хавфсизлик Кенгаши йиғилишида кўп сонли одамларнинг шаҳид бўлиши ва жароҳатланиши ҳамда Суриядаги тарихий ёдгорликлар ва жойларни вайрон бўлгани ҳақида гапириб, биз БМТ хавфизлик кенгашидан АҚШнинг Сурия ҳукуматига қарши халқаро қонунларни бузгани бўйича ўз масъулиятини бажаришини сўраймиз деб айтди.
Ироқ масаласи ҳам 2020-йилнинг 3-январида Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ва Ироқниг Ҳашд-уш-шаъбий қаршилик кучлри қўмондони Абу Маҳди Ал-Муҳандис ва уларнинг ҳамроҳлари Бағдод аэропортида АҚШ армия томонидан террор этилган 5 январь куни Ироқ парламенти ҳам ўз таъбирлари билан ИШИД террорчи -такфирий гуруҳига қарши коалиция кучларини жумладан АҚШ кучларни Ироқдан олиб чиқишга овоз берди.
Айрим ОАВлар яқинда Ироқ ва АҚШ расмийлари ўртасида АҚШ қўшинланрини Ироқдан чиқариш бўйича музокаралар ҳақида хабар берган бўлса-да аммо Байден ҳукумати бу масалани амалга ошириш ниятида ҳеч қандай аломат ёки далил кўрсатмади.
Ироқ мамлакатининг БМТдаги элчиси ҳам АҚШ ҳужумларини тилга олиб, сохта ва мантиқсиз баҳоналар билан Ироқ ҳудудларгиа қилинган ҳар қандай ҳужумни қоралаймиз. Ғарбий Осиёдаги инқироз ва муаммолар бир-бирига боғлиқдир биз минтақадаги можаро ва таранглик кўлами кенгайиши ҳақда огоҳлантиргандик деб маълум қилди.
АҚШ армияси Ироқ ва Суриядаги ноқонуний иштирокини давом этирар экан Ғарбий Осиё минтақасида беқарорлик ва тартибсизилкнии кучайтирмоқда. Британия билан биргаликда Яман ҳудудларига тез-тез ҳужум қилиши билан Қизил денгиз ва Боб-ул- Мандаб бўғозида мисли кўрилмаган кескинликлар келиб чиққан.
Бу масала эса АҚШнинг икикта глобал рақиби яъни Россия ва Хитой назаридан яширинмаган. Шу туфайли БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Россия ва Хитой вакиллари АҚШ ва Британиянинг Ғарбий Осиёдаги ҳаракталарини кескин қоралади. Россия федерациясиннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Василий Небензя ҳам бу йиғилишда АҚШ ва Британия армияларининг Яманга уюштирган ҳужумлари халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид эканлигини ҳамда халқаро қонунларни бузишда давом этаётганига диқққат қаратиб, АҚШ минтақа муаммоларига ечим излаётгани йўқ балки ўз назоратини изламоқда. Вашингтон ҳукумати Ғарбий Осиёдаги бузғунчи сиёсатини давом эттириб президентлик сайловлар олдидан ўзига ишонч қозонишга уринмоқда деб аниқлик киритди.
Россия Федерациясининг позицияси Хитой томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Шу сабабдан ХХРнинг БМТдаги эчиси Chjan Jun ҳам деди: Халқаро ҳамжамият АҚШнинг Яқин Шарқ -Ғарбий Осиё минтақасидаги ҳарбий ҳаракатларини қоралаши керак. АҚШнинг Ироқ ва Сурияга ҳужумлари бу икки давлат суверенитити ва ҳудудий яхлитлигини қўпол равишда бузишдир.
Хитой мамлакатининг БМТдаги элчиси ҳам АҚШ тинчлик эмас балки минтақадаги зиддиятни кенгайтиришни қидирмоқда, АҚШ халқаро қонуларга ҳам риоя қилиши шарт деб айтди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши АҚШ ва унинг стратегик ҳамкори Британиянинг агрессив ҳаракатларини қаттиқ танқид қилиш ва қоралаш майдони бўлди. АҚШ ва Британия вакилларининг Хавфсизлик кенгаши йиғилишидагии уйдирма сабаблари ва аслида оқланишлари нафақат бошқа мамлакатларни ишонтирмади аксинча Хавфсизлик Кенгашига аъзо бошқа давлатлар жумладан Жазоир , Эрон, Ироқ ва Сурия ҳамда Россия ва Хитойнинг танқидий позицияларини ҳисобга олиб айнан ғарбликлар пассив ҳолда тушиб амалда айтиш нарсалари йўқ эди.
Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний ҳам БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида АҚШ ва Британиянинг сўнгги ҳужумларига ишора қилиб ушбу қонунбузарликларнинг асоси сифатида 51-модданинг асосланиши ва оқланиши мустаҳкам ҳуқуқий асос бўла олмайди ва бу ноқонуний ҳаракатларини қонунлаштира ҳам олмайди деб таъкидлади.