феврал 06, 2024 13:09 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги элчиси АҚШ армиясининг Ироқ ва Сурияга қилган ҳужумларини қоралади
    Эроннинг БМТдаги элчиси АҚШ армиясининг Ироқ ва Сурияга қилган ҳужумларини қоралади

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний бу ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишда Эрон ҳукумати АҚШнинг Ироқ ва Сурия ҳудудларига уюштирган ҳужумларини кескин қоралайди деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний кеча бу ташкилот Хавфсизлик Кенгашининг " Халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид" номи остидаги йиғилишида  АҚШ армиясининг Сурия ва Ироққа уюштирган ҳужумлари ҳақида гапириб, АҚШнинг ҳарбий ҳаракати ноқонуний ва асоссиздир ва халқаро ҳуқуқ нормалари ва асосий тамойилларни, БМТ Устави, хусусан Низомининг 2-моддаси 4-бандини очиқдан-очиқ поймол қилиш, ҳамда Ироқ ва Суриянинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва сиёсий мустақиллигини очиқдан-очиқ бузиш ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Эроннинг БМТдаги элчиси ўз сўзларида  Эрон ҳукумати БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузиш бўлган  АҚШ ва Британиянинг Яманга қарши биргаликдаги ҳарбий ҳаракатларини ҳам қоралайди. Қолаверса АҚШ ва Британия Хавфсизлик кенгашининг  2722 /2024/ резолюциясини аниқ суиистеъмол қилгани яққол кўринб турибти деб маълум қилди.

Ирвоний шунингдек тинч аҳолига ва муҳим инфратузилмаларга қаратилган бундай ноқонуний ҳаракатлар минтақа тинчлиги ва хафсизлигига таҳдид солади ҳамда халқаро тинчлик ва хавфсизликка жидидий таҳдид ҳисобланади. АҚШ ва Британия ҳукуматлари босқинчилик жиноятни соир этганлик учун халқаро масъулиятни қабул қилишлари керак деб изоҳлади.

АҚШ ва НАТО ҳам Ироқ ҳукуматининг бу мамлакатда ҳарбий мавжудлигини тўхтатишлари ва қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш тўғрисидаги  қарорини ҳурмат қилишлари лозим деб таъкидлади Ирвоний.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили сўзларининг бошқа қисмида, минтақадаги барча қаршилик гуруҳлари мустақил бўлиб уларнинг қарорлари ва ҳаракатларининг мотивацияси халқаро қонунларга кўрсатилган қонуний ҳуқуқларга асосланади, шунингдек АҚШнинг ўз ватани ва ҳудудларидаги ноқонуний мавжудлигига жавоб ва Ғазодаги геноцидни тўхтатиш ва босиб олинган Фаластин  ҳудудларининг озодлигига қаратилган .Шундай экан бу ҳаракатларни Эрон ёки унинг қуроллари кучларига боғлашга уриниш нотўғри, асоссиз ва қабул қилиб бўлмасдир деб эълон қилди.

Ёрлиқ