CNN: АҚШнинг Ғазо бўйича режаси ноаниқ
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98326-cnn_АҚШнинг_Ғазо_бўйича_режаси_ноаниқ
АҚШ ОАВлари ўз таҳлилида АҚШ Ғазо бўлгасининг келажаги учун таклиф қилган режаси, янги тузилмаларга қарамай, жиддий сиёсий ва амалга ошириш муаммоларига дуч келмоқда вка ноаниқ истиқболга эга, деб эълон қилди.
(last modified 2025-11-20T10:38:56+00:00 )
ноябр 18, 2025 13:16 Asia/Tashkent
  • CNN: АҚШнинг Ғазо бўйича режаси ноаниқ
    CNN: АҚШнинг Ғазо бўйича режаси ноаниқ

АҚШ ОАВлари ўз таҳлилида АҚШ Ғазо бўлгасининг келажаги учун таклиф қилган режаси, янги тузилмаларга қарамай, жиддий сиёсий ва амалга ошириш муаммоларига дуч келмоқда вка ноаниқ истиқболга эга, деб эълон қилди.

2025-йил 29-сентябр куни АҚШ президенти Доналд Трамп сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан биргаликда матбуот анжуманида Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш бўйича ўзининг 20 банддан иборат  режасини эълон қилди.Трампнинг ўт очишни тўхтатиш  режасига жавобан   ҲАМАС 2025-йил 3-октябрда ҳарбий  ҳаракталарини  тўлиқ тўхтатиш,  асирлар  алмашинув ва Ғазо бўлгасининг мустақил бошқаруви ҳақида келишиб олди ва Ғазо бўлгасининг келажагини Фаластин миллий манфаатлари доирасида кўриб чиқишга чақирди. 

 Порс тудей сайтининг хабар қилишича, CNN телаканали, Вашингтоннинг Ғазодаги бошқарув хавфсизлик  ва қайта қуриш келажаги бўйича таклиф қилган режасини ўрганиб чиқди ва уни жуда " ноаниқ" деб таърифлади. Тармоқ Трампниннг БМТ Хавфсизлик кенгашида резолюция шаклида тақдим этган Ғазо бўйича режаси заиф ўт очишни тўхтатишдан узоқ муддатли тинчликка ўтишни кўзлаганини эълон қилди.

Бироқ, CNN телеканалининг хабар беришича, АҚШ режаси айрим халқаро актёрлар томонидан қаршиликка учраган ва Исроил расмийлари ҳам унинг айрим қисмларига қарши шунингдек, унга Россия ёки Хитой томонидан вето қўйилиши эътҳтимоли ҳам бор. АҚШнинг  ушбу тармоғига кўра, Трампнинг Ғазо бўйича режасини амлага ошириш тафсилотлари, жумладан тинчлик панели таркиби  ва унинг ваколатлари чегаралари ҳалигача ноаниқ. Бошқа томондан, режанинг яна бир қисми Тел-авив ва Қоҳира томонидан мувофиқлаштирилган, ҳарбий инфратузилмани қуролсизлантириш ва демонтаж қилиш миссиясига эга "Халқаро барқарорлик кучлари"ни шакллантиришдир. Аммо ҳозиргача ҳеч бир давлат иштирок этишга тайёрлигини маълум қилгани йўқ. АҚШ эса қўшин юбориш ниятида эмас.

CNN ўз хулосасида, Трампнинг режаси ислоҳотлар ва сайловлардан сўнг ҳокимятнинг Фаластин маъмуриятига ўтказилишини назарда тутаётганини таъкидлади.