Хавфсизлик кенгаши Ғазо бўйича янги резолюцияни қабул қилди; Трампнинг тинчлик режаси бўйича глобал келишмовчилик
-
Хавфсизлик кенгаши Ғазо бўйича янги резолюцияни қабул қилди; Трампнинг тинчлик режаси бўйича глобал келишмовчилик
БМТ Хавфсизлик кенгаши, 13 аъзонинг ёқлаб овози билан, Россия ва Хитойнинг бетараф бўлиши билан, АҚШ президентининг Ғазо бўлгасининг келажаги учун тинчлик режаси асосида қарор қабул қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ вакили Майк Волтер резолюцияни " жасур йўл харитаси" сифатида таърифлаб, уни тасдиқламаслик урушга қайтишни англатади, деб айтди. У бу режанинг Миср, Қатар, Туркия ва Индонзеия каби давлатлар билан ҳамкорликда тайёрланганини ва халқаро барқарорлик кучлари аста -секин Исрил армияси ўрнини босишини даъво қилди. АҚШнинг БМТдаги вакили халқаро кучлар ягона қўмондонлик остида Ғазо хавфсизлиги ва қуролсизланиш жараёнини таъминлашини таъкидлади.
Аксинча, Россия бетарафлик билан, Фаластин давлатининг ташкил этилиши ҳақидаги ҳаволани аниқ олиб ташлаш ва Ғазо ва Ғарбий Соҳил ўртасидаги тафовутни ошириш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Хитой шунингдек, шаффофлик йўқлигига урғу бериб. резолюцияда Фаластин ҳуқуқлари ва икки давлат режасига етарлича эътибор берилмаган ва халқаро барқарорлик кучлари тафсилотлари ноаниқ эканлигини таъкидлади.
Айрим исломий давлатлар, жумладан, Покистон ва Жазоир резолюцияни олқишлаб, уни урушни тугатиш ва Исроил қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиш имконияти сифатида кўрди. Покистон мустақил Фаластин давлатини барпо этиш ва ҳар қандай аннекция ёки мажбурий кўчирилишининг олдини олиш зарурлигини маълум қилди.
Франция ҳам бу резолюцияни қўллаб-қувватлади ва тинчликнинг асосий шарти Ғазо секторини тезда қайта қуриш ва Фаластин суверенитетини ҳурмат қилиш деб ҳисоблади. Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМАС ҳам АҚШ томонидан Ғазо бўйича тақдим этилган реолюция лойиҳасининг қабул қилинишига жавобан, бу резолюция Фаластин халқининг талаблари ва сиёсий ва инсон ҳуқуқларига мос келмайди. Айниқса, сўнгги икки йил давомида кенг кўламли уруш ва шафқатсиз геницидга дуч келган Ғазо секторида. Янги резолюция муҳим қадам деб ҳисобланса-да, унинг мазмуни, амалга ошириш механизми ва Фаластиннинг сиёсий келажаги борасидаги жиддий келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда.