Эрон ташқи ишлар вазири Туркиядаги Россия элчисини террор этилганлигини кескин қоралади
(last modified Tue, 20 Dec 2016 14:11:26 GMT )
декабр 20, 2016 19:11 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммадавод Зариф Туркиядаги Россия федерацияси фавқулодда ва мухтор элчисини террор қилинганлигини қаттиқ маҳкум қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Москва аэропортида мухбирларга берган интервьюсида деди:  Эрон давлати  Анқарадаги Россия федерацияси элчисини террор этилганлигини қаттиқ қоралайди ва бу воқеани  терроризмнинг ёвуз башарасининг иншонаси деб билади.

Кеча Анқарадаги замонавий санъатлар марказида расм кўргазмаси очилиш маросимида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга суиқасд уюштирилди.

Бугун россиялик ва туркиялик касбдошлари билан музокара  ўтказиш мақсадида   Эрон мудофаа вазири Ҳусейн Деҳқон билан Москвага йўл олган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Москвага боргани заҳотиёқ мухбирларга берган интервьюсида  бу сафар мақсадларига тўхталиб,  икки ва учтомонлама учрашувларда  Сурия ўзгаришларини таҳлил этиб,терроризм каби ёвуз оқимга қарши кураш олиб бориш учун  лозим чора тадбирлар кўриб чиқиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди.

У ўз сўзарида  Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этиш масаласи ҳам иш дастурида жой олганлигини таъкидлади.

 

Ёрлиқ