Россия: Исроил била туриб кескинликларни янада кенгайтириш қарорига келганга ўхшайди
-
Россия: Исроил била туриб кескинликларни янада кенгайтириш қарорига келганга ўхшайди
Россиянинг Женевадаги халқаро ташкилотлардаги вакили сионистик режимнинг Эронга қарши ҳужумларининг ёмон оқибатлари тўғрисида огоҳлантириб, Халқаро ҳамжамиятга хитобан, сионистик режииниг тажовузкорлик ҳаракатлари хусусида ҳуқуқий ва сиёсий текширувларни тақдим этишларини таклим қилди.
Женевада жойлашган Халқаро ташкилотлардаги Россия вакили Геннадий Гатилов сионистик режимнинг Эронга ҳужумларига тўхталиб, сўнгги воқеалар Исроил режимини била туриб кескинликларнии янада кенгайтириш қарорига келганига ўхйшайди. Бу эса кенг миқёсдаги ядровий фожеага сабаб бўлиши мумкин, деб таъкидлади.
У шунингдек, энг ёмон сенария юз бермоқда, деб изоҳлади.
Ядровий қуросизланиш конференциясининг умумий йиғилишида сўзлаган Россиянинг ушбу дипломати, бизнинг мамлакатимиз ва айрим бошқа мамлакатларнинг барча конструктив саъй ҳаракатларига қарамай, эндиликда вазият энг ёмон сенария ва кузатиб бўлмайдиган вазият томон бормоқда ва нафақат Ғарбий Осиё балки бутун жаҳон учун ёмон оқибатларга сабаб бўлиши мумкин, деб қўшимча қилди.
Гатилов шунингдек, Халқаро ҳамжамият бошқа ҳар бир замонга қараганда, сиоинстик режимнинг ҳаракатлари хусусида ҳуқуқий ва сиёсий текширувларни тақдим этиши ҳамда кескинликларни камайтириш ва музокара столига қайтишни ҳиғмоя қилиш учун барча дипломатик саъй -ҳаракатларни ишга солиши керак, деб маълум қилди.