Москвада Эрон, Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлари
(last modified Thu, 22 Dec 2016 07:27:15 GMT )
декабр 22, 2016 12:27 Asia/Tashkent

Москвада Эрон, Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлари

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Москвада Эрон, Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлари" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Эрон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Москвада ўтказган йиғилишларида қўшма баёнот қабул қилишди. Ушбу баёнотда учала давлат ҳам Сурияни кўп ирқли ва кўп мазҳабли ҳамда фирқачиликсиз, демократик давлат сифатида унинг суверенитетини ва истиқлолини ҳамда яхлитлигини ҳимоя қилишларини маълум қилишди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғлу сешанба куни Москвада ўтказган учрашувларининг якунида қабул қилган баёнотларида шундай таъкидландики, ушбу учала мамлакат Суриядаги низо ва зиддиятларни ҳарбий йўл билан этиб бўлмаслигига ҳамфикр бўлишди ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг ушбу бўҳронни ҳал этиш учун саъй-ҳаракатларини БМТ хавфсизлик кенгашининг 2254-сонли резолюциясига мувофиқ амалга оширишига тўғри келади деб қайд этишди. Учала давлатнинг келгусида Сурия давлати ва мухолифатдагилар ўртасида бўлиб ўтадиган музокарага эришиладиган келишув ижросига кафолат сифатида рол ўйнаш ва осонлаштириш учун тайёр эканликларини эълон қилишлари ҳамда ИШИД ва Ан-Нусра террорчилик гуруҳларига ва мухолифатдаги қуролли гуруҳларга  қарши курашишда, биргаликда ҳамкорлик қилишлари учун азму қарорларининг таъкидланиши ҳам ушбу баёнотнинг муҳим жиҳатларидан ҳисобланади.

     Ушбу баёнот Сурия бўҳронини ҳал этишга кўмак қилиш учун аҳамиятли масалалар ҳақида принципиал келишувдан дарак беради. Шу билан бирга, айрим ғарб ва минтақа давлатларининг Суриядаги террорчилик гуруҳларига тақдим этаётган ёрдамларининг давом этиши илгаригидек, Сурияда хавфсизликни таъминлашда жиддий муаммоларни келтирмоқда. Шу боисдан, Сурия бўҳронига таъсир ўтказишга қодир бўлган мамлакатлар терроризмни таг-томири билан йўқ қилиш учун очиқ ва шаффоф ҳамкорлик қилмас экан, ушбу муаммонинг ҳал этилиши осон кечмайди. Ушбу йўлдаги саъй-ҳаракатлар шубҳасизки, минтақа ва халқаро майдонда таъсирга эга бўлган давлатларнинг сарф-харажат қилишларига тўғри келади. Туркияда охирги пайтларда юз бераётган террорчилик ҳодисалари ва ушбу юртда Россия элчисининг террор қилиб ўлдирилиши шуни кўрсатмоқдаки, террорчилик унсурлари ўзларининг бор куч имкониятларини ишга солиб Сурияда мувозанатни издан чиқариш  ва стратегик Ҳалаб шаҳрининг озод этилишидан олдинги ҳолатга келтиришни кўзлашмоқда.

     Аммо эндиликда эса, ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳларининг ўзаро боғланиш халқаларининг энг муҳимларидан бири узиб қўйилди. Сурияда юз бераётган ўзгаришларда ўзларини мағлуб бўлган деб ҳисоблаётган айрим томонларнинг охирги пайтлардаги ҳатти-ҳаракатлари, минтақада рўй бераётган воқеалар ва ўзгаришлардан асабийлашганидан ва Суриянинг стратегик нуқталарида террорчиларнинг қўли калта бўлганидан дарак беради. Шубҳасизки, ушбу ўзгаришлар ҳарбий ҳисоб китобларда ва террорчилар ҳамда уларнинг хомийлари фаолият олиб бораётган майдонда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун, ушбу ўзгаришларга қаршилик кўрсатиш ва тўсқинлик қилиш ҳаракатлари янада кучаймоқда. Ҳозирда иккита масала Сурия бўҳронини ҳал этилишида устувор йўналиш ҳисобланади. Биринчиси, ушбу юртнинг барча ҳудудларида ва минтақаларида ўқ отишни тўхтатиш бўлса иккинчиси эса инсонпарварлик юкларини етказишдир. Аммо оташкесм террорчиларни қайта тикланишлари учун ва уларни қурол-яроқ билан таъминланиши учун қулай фурсат бўлмаслиги керак. Ушбу имкониятдан кейинги чора-тадбирларни амалга ошириш учун ҳамда Сурияда сулҳ ва тинчлик ўрнатиш учун бир келишувга эришишда воситачилик ишларини олиб бориш мақсадида фойдаланиш лозим.

     Шундан келиб чиқиб, Москва йиғилишидаги эълон қилинган баёнотда шундай қайд этилганки, учала давлат ҳам Сурияда сулҳ жараёнини қайта тиклашлари таъкидланган ва ушбу мамлакатда кенг миқёсли ўқ отишни тўхтатиш масаласи ҳимоя қилинган. Ушбу қабул қилинган қарорлар ҳам Туркия ва Россия ўртасида юзага келган  кескинликлар даври ўтишидан сўнг, Москва билан Анқаранинг Сурия масаласидаги ҳамкорликларини янада мустаҳкамланишини такидланишидан далолат беради. Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафтада шундай маълум қилдики, у ва Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон Сурияда сулҳ музокараларининг янги босқичини бошлашдаги ҳаракатларида, Америка ёки Бирлашган миллатлар ташкилотининг иштирокисиз ҳал этишади. Шулардан кўриниб туриптики, Москва учрашувидаги қарорлар Сурия бўҳронини ҳал этилишида қанчалик таъсирга эга эканлигини кўриш мумкин. Негаки, ҳануз Туркия позициясининг хавотирланишлари намоён бўлиб турипти. Туркия томони бошиданоқ Суриядаги урушларда аралашди ва минтақада хавфсизлик ва тинчлик ўрнатилишида қарама-қарши ҳаракатларни амалга оширди. Аммо эндликда эса, Туркия давлати ҳам Суриядаги ушбу бўҳронларнинг ва терроризм балосининг янада кенгайиб боришидан ташвишга тушган. Шу боисдан охир-оқибат, Анқара ушбу бўҳронларни ҳал этилиши учун Эрон ва Россия билан ҳамкорлик қилишига тўғри келди.

        Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

     

Ёрлиқ