Исроил режимининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари фаластинлик чақалоқларга нима қилди?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i97360
Сионистик режим Ғазо секторига қарши олиб бораётган урушда фаластинлик гўдаклар оғир жароҳатлар олди.
(last modified 2025-07-17T14:36:06+00:00 )
июл 16, 2025 19:05 Asia/Tashkent
  • Исроил режимининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари фаластинлик чақалоқларга нима қилди?
    Исроил режимининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари фаластинлик чақалоқларга нима қилди?

Сионистик режим Ғазо секторига қарши олиб бораётган урушда фаластинлик гўдаклар оғир жароҳатлар олди.

"Ғаза алон" канали кеча Исроил режимининг Ғазо секторига қарши шафқатсиз уруши ортидан фаластинлик гўдакларга етказилган жароҳатлар ҳақида ҳисоботи эълон қилди. Жорий йилнинг биринчи ойида Ғазода 19 минг бола туғилган.   Порс тудей сайтининг хабар қилишича, мазкур туғилиши статистикаси орасида ҳомиладорлик пайтида ва туғилишдан олдин 2600 та аборт ва 220 ҳомила омили қайд этилган.

Туғилганидан кейинги биринчи суткада 21 нафар ўлим қайд этилган, 67 нафар туғма нуқсонлар билан туғилган.  2535 нафар бола соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли инкубаторларга ётқизилган., 1600 нафар чақалоқ кам вазн билан туғилган. 1460 нафар чақалоқ мудатдан олдин туғилган.

Шу муносбат билан, БМТнинг Фаластинлик Қочқинларга ёрдам ва иш билан шуғулланувчи агентлиги  (UNRWA) матбуот бўйича маслаҳатчиси Аднан Абу Ҳасна деди: Ғазода эрта туғилган чақалоқлар мисли кўрилмаган генетик ўзгаришлар билан туғилмоқда. Ғазода 70 минг болани тўйиб овқатланмаслигидан азият чекаётанини ифода этан, у Ғазо сектори аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи тўйиб овқатланмайди, деб қўшимча қилди.