Ҳасан Руҳоний: Теҳрон ва Бакунинг икки томонлама алоқалари янада кенгаймоқда
Эрон ва Озарбайжон ўртасида ўтган бир неча ойлардаги тижорат ҳажмининг ортиши икки мамлакат алоқаларининг янада кенгайганлигини кўрсатади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Озарбайжон республикаси билан алоқаларни биродарлик ва стратегик дея баҳолади ва шундай айтдики, Теҳрон ва Бакунинг икки томонлама алоқаларининг олдинга силжиши сиёсий алоқалар жиҳатидан ва минтақавий масалалар ҳамда халқаро ва маданий томондан аҳамиятлидир. Эрон президенти Ҳасан руҳоний якшанба куни Теҳронда Эрон ва Озарбайжоннинг олий мартабали делегациясининг йиғилишидан сўнг ахборот анжуманида шундай айтдики, Эрон ва Озарбайжон ўртасида ўтган бир неча ойлардаги тижорат ҳажмининг ортиши икки мамлакат алоқаларининг янада кенгайганлигини кўрсатади. Ҳасан Руҳонийга кўра, икки юрт шимол ва жанубдаги транзит йўналишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Осторо-Осторо темир йўлининг боғланиши билан ушбу соҳада биринчи муҳим қадам қўйилди. Ҳасан Руҳоний икки мамлакатнинг Каспий денгиздаги нефт қазиб олиш бўйича музокараларига ишора қилиб шундай айтдики, Каспий денгиздаги манбалардан фойдаланиш учун икки давлатнинг Нефт соҳасидаги вазирлари бир натижага эришгунга қадар музокараларни давом эттиришади. Шунингдек, у Эрон, Россия ва Озарбайжоннинг ушбу йўналишдаги уч томонлама ҳамкорликларига ҳам ишора қилиб ўтди.