Эрон президентини Москвага сафари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кенгайишига замин яратади
(last modified Wed, 29 Mar 2017 06:44:22 GMT )
март 29, 2017 11:44 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти президенти Москвага уюштирган икки кунлик сафари давомида Россия президенти Владимир Путин ва бу мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликлар ҳамда минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилди.

Эндиликда Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликларнинг янги босқичи бошланган ва айрим сиёсий назоратчилар икки мамлаката ўртасидаги стратегик алоқаларини янада кучайи б боришини таъкидлашмоқда. Албатта икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорликлари ҳалигача талаб даражасида эмаслиги, аммо стратегик йўналишда давом этаётгани таъкидланмоқда.

 Путин ҳукумати даврасида Эрон ва Россия алоқалари  ва икки мамлакат  масъулларининг учрашувлари  Москва ва Теҳрон ўртасида алоқаларни стратегик даражасига етган деган тасаввурлар ва хулосаларга сабаб бўлмоқда.

Эрон ва Россия давлатлари ўта нозик ва оғир шароитларда  минтақа ва  халқаро миқёсида ўзаро муносабатларни кучайтириш учун лозим имконият ва фурсатлардан яхшги фойдалана олишларини исботлаб беришган. Ҳасан Руҳонийнинг Москвага уюштирган сўнгги сафари ҳам бу нуқтаи назарнинг далилидир. Эрон ислом жумҳурияти  минтақада тинчлик ва хавфсизликни янада тахъминлаш ва кучайтириш заминасида Россия билан ҳамкорлик қилиш учун кўп имконият ва потенсиалга эгадир.

 Бу масала Россиядан ташқари, Қафқоз зоннасидаги мамлакатлар жумладан Озарбойжон республикаси ва Арманистон  учун  аҳамиятли бўлиб, кўптомонлама алоқаларни  кенгайтириш, Евроосиё иқтисодий Иттифоқини  янада мустаҳкамлашга кумаклашади.  Энг асосийси Эрон, Россия ва минтақанинг бошқа мамлакталари ўртасидаги ҳамкорликлари  даражасини янада ошиши ва юксалишига замин яратиб беради.

Шимол-жануб коридори ҳам  Эрон, Россия  ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги 3 томонлама ҳамкорликларини янада кучайтирган. Бошқа барча мамлакатлар ҳам  ушбу ҳамкорлик жараёнига қўшилишларини имкони бор. Путин эса сўнгги бир неча йил ичида  Эрон билан яхши ва юқори даражадаги алоқаларни йўлга қўйишга алоҳида эътибор бераётганлигини кўрсатган, аммо унинг таъсири муносиб даражада эмас .

 Икки мамлакат ўртасидаги товар айрибошлаш  каби иқтисодий кўрсаткичлар қуйи даражададир ва ҳатто икки миллиард долларга етгани йўқ.

Албатта бу масала ўз навъиида  минтақадаги рақобатлар ва халқаро  миқёсидаги алоқаларидан таъсир  олмоқда

Бошқа томондан Эрон ҳам барча мамлакатлар билан алоқаларида мувозанатни риоя қилишга ҳаракат қилган. Шу сабабдан  Эрон давлати бошқа буюк иқтисодий потенсиалга эга мамлакатлар жумладан Хитой, Япония ва Ҳиндистон мамлакталари  ва ё Европа Иттифоқи билан алоқаларни кенгайтиришда мувозанатга алоҳида эътибор беришга саъй -ҳаракат қилмоқда.

 Бу ҳамкорликларнинг бошқа жиҳати эса Каспий денгизи зоннасда Эрон ва Россия ҳамкорликлари ва минтақа географияси доирасидаги алоқаларини кенгайтиришга қаратилган. Бу ҳамкорликлар эса  иқтисодий, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш  энергетика, тарнспорт ва юк ташиш соҳаларини ўз ичига олади. Аммо муносабатларни кўпайганлиги, Теҳрон ва Москва давлатларини барча заминларда  муҳим мавзулар ва манфаатлар, ҳамда назарга тутган мақсадларини бир бирига ўхшайди деган маъносида эмас.

Мисол учун Эрон, Россия ва минтақадаги бошқа мамлакатлар  Каспй денгизининг ҳуқуқий режими каби масалаларга ечим топишгани йўқ.

Россия ва Эронни барча мавзулар борасида бир хил қарашга эга бўлишмагани ҳамда минтақада Исроил ва Арабистон сиёсатлари  ва ҳатто Сурия масасаласи борасида турли қарашларга эгалиги  табиий бир ҳолдир.

Бу мамлакатларнинг айрим пайтлардаги турли позициялари ва  турли қарашлари икки мамлакат ўртасида вужудга келган қарамақаршийликлар маъносида эмас.

Эрон ва Россия давлатлари мавжуд потенсиаллар ва имконитялардан фойдаланиб, иқтисодий тармоқларига қўшимча,  Марказий Осиё, Қафқоз ва Ўрта Шарқда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларини  кенгайтиришга ҳаракат қилишмоқда.

Ёрлиқ