Пурдастон: душманларнинг барча фитналари чипакка чиқарилган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i1696-Пурдастон_душманларнинг_барча_фитналари_чипакка_чиқарилган
Эрон Ислом жумҳурияти армияси пиёда кучларининг қўмондони сўзлаган нутқида душманлар ИШИД террорчилик гуруҳидан фойдаланиб уруш ва нотинчликларни Эрон чегараларигача кенгайтириш йўлида қаттиқ мағлуб бўлишган деб айтди.
(last modified 2018-08-22T13:17:06+00:00 )
август 04, 2016 12:24 Asia/Tashkent
  • Эрон Генерал Пурдастон ИШИД
    Эрон Генерал Пурдастон ИШИД

Эрон Ислом жумҳурияти армияси пиёда кучларининг қўмондони сўзлаган нутқида душманлар ИШИД террорчилик гуруҳидан фойдаланиб уруш ва нотинчликларни Эрон чегараларигача кенгайтириш йўлида қаттиқ мағлуб бўлишган деб айтди.

Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Эрон армияси пиёда кучлари қўмондони генерал Аҳмадризо Пурдастон Эрон армияси шимол ғарб кучларининг маркази ва базаси қўмондонини нафақага чиқариш ва уни ўрнида янги қўмондонни тайинлаш маросимида сўзлаган нутқида, Эрон қуролли кучлари  ва Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳозиргача  ИШИД террорчилик гуруҳини Эрон ислом жумҳуриятининг чегараларига яқинлашиши ва нотинчликлар яратиши йўлига жиддий тўсиқлар яратиб террористларни чегараларимизга яиқнлашишларига монелик қилганлар деб қўшимча қилди.

Генерал Пурдастон ўз сўзларида  Афғонистон мамлакати ва Эрон шарқида жойлашган айрим мамлакатларда ИШИД террорчилик гуруҳининг фаолиятлари билан бир пайтда бу террорчилик гуруҳ Эронда ҳар қандай фаолиятлар  олиб боришда кучсиздир деб аниқлик киритди.

Генерал Пурдастон шунингдек  АҚШнинг янги страегиясини мазҳабларни бир бирига қарши қилиш эканлигига тўхталиб, бугунги кунда Эрон  турли урушларга юзмаюздир аммо ҳозиргача  Исломий Жумҳурияттга қарши АҚШнинг барча фитналари чипакка чиқарилган деб айтди.