апрел 23, 2017 13:13 Asia/Tashkent

Жорий йилнинг 19 май кунида Эронда 12- давлат учун президент сайлови ва шунингдек шаҳар ва туманлар учун маҳаллий депутатлар сайлови бўлиб ўтади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эши ттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эрон ислом жумҳурияти тизимидаги сайлов”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Шу кунларда Эрон Ислом жумҳуриятида сайловга тайёргарлик кўриш ишлари қизғин кетмоқда. Жорий йилнинг 19 май кунида Эронда 12- давлат учун президент сайлови ва шунингдек шаҳар ва туманлар учун маҳаллий депутатлар сайлови бўлиб ўтади. Сиёсий гуруҳлар ва жараёнлар ушбу сайловда турли йўналишлар билан иштирок этишмоқда. Сайловда қатнашиш иккита муҳим асосга таянади. Биринчиси ва асосийси сайловда иштирок этишга қонуний куч бағишлайдиган жиҳати бу принципиал ёндашиш бўлиб, мамлакатнинг сиёсий тақдирини ҳал этилишидаги жараёнга ўз таъсирини ўтказади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кўп маротаба айтганларидек, сайловда иштирок этишдаги принципиал ёндашув ҳатто энг яхши сайловдан ҳам муҳимроқдир. Аммо сайловнинг иккинчи асоси ҳам номзодларнинг иштирок этиши бўлиб, тизимда масъул этиб қабул қилиниши учун тайёргарлик кўрган ва ўзини сайловчиларнинг ихтиёрига топширган бўлиб, улар ҳам сайловда масъулият билан қатнашишларини тақозо этади. Дарҳақиқат, ушбу икки жараён ўртасидаги боғланиш демократик сайловда иштирок этишни ташкил этади. Исломий жумҳурият тизимининг 38 йиллик ҳаётий тажрибаси ва одамларнинг сайловларда овоз бериш учун сайлов участкаларга боришлари, халқнинг сайловда қизғин ва  кенг кўламда иштирок этишининг муҳим жиҳатларини тасдиқлайди.

    Бунинг таъсири эса, тизим қудратини ва Эрон миллатининг эътиборини янада оширади ва юксалтиради. Исломий инқилоб муаззам раҳбари айтганларидек, сайловда имкон қадар  жамиятнинг кўпчилиги иштирок этса тизимнинг мустаҳкамлигини ва мамлакатнинг обрў-эътиборини яна кўтаради. Аҳолининг аксарияти сайловда кенг қамровда қатнашса, тизимнинг эътибори ва обрўси янада юксалади. Негаки, тизим халқ тизимидан иборат ташкил топган бўлиб, ишнинг ҳақиқати шундаки, одамларнинг ҳис-туёғуларига таяниш, халқнинг сайловга нисбатан ҳиссиётлари, халқнинг ўзаро бир бирлари билан истаклари шуларга таянади. Демократияга асосланган тизимларда сайлов, умумий олганда сайлов участкаларига боришга таянилади. Лекин, ҳар хил йўналишдаги тузумларда сайловда иштирок этиш бир хил кўринишда бўлмайди ва турли методлар билан амалга ошади. Эрон ислом жумҳуриятининг тизимида ҳам иштирок этишдан ташқари, сиёсий тараққиёт кўламидан бири, ижтимоий жабҳалар ва диний бирлик рамзи ҳамда ҳамжиҳатлик бўлиб, ушбу ўзига хослик диний демократияга чуқур таъсир қилади. Бу ҳолатнинг бардавом бўлиши исломий жумҳурият тизимига куч бағишлайди.

       Дарҳақиқат, сайловда қизғин иштирок этиш соғлом ва ҳаққоний сайлов ўтказишнинг муҳим арконларидан бири ҳисобланади ва сайловда иштирок этмаслик билан сайловда демократик тамойилларга асосланган натижани кутиб бўлмайди. Сайловга совуққонлик ва бепарволик билан қараш ҳамда мақсадсиз ёндашилса, шу каби сайловлар жамиятнинг истак ва орзуларидек натижа бермайди. Сиёсий масалалар бўйича мутахассис хоним доктор Матин Анжўмруз айтганидек, сиёсий жараёнларда қатнашиш демократия хусусиятларининг бир тури ҳисобланади. Демократия кўплаб хусусиятларга эгадир. Жумладан қудратнинг бўлиниши, сайловда иштирок этиш, рақиблик, сўз эркинлиги жиҳатларини ўз ичига олади. Бироқ, агар хулоса қилмоқчи бўлсак, демократия хусусиятларининг энг муҳим томони шундаки, сайловда иштирок этиш ва рақобатдир. Шу боис, сайловда қатнашиш сиёсий жараёнларда муҳим аҳамият касб этади. Агар сайловга таъриф бермоқчи бўлсак, иштирок этиш икки қисмга бўлинади. Биринчи қисм сайловда иштирок этишнинг кайфияти ва хусусияти бўлиб, иккинчиси эса сайловда камроқ иштирок этишдир. Сиёсий тузум ва кўплаб жамиятларнинг йўналиши ва хусусиятлари бир биридан фарқ қилади.

     Эроннинг сиёсий тарихида сайлов ўтказилиши 110 йилга яқин ўтмишига эга. Тарих саҳифаларида қайд этилишича, 1906 йилнинг август ойида Эронда биринчи парламент ташкил этилган. Аммо ўтмишга назар солиш шуни кўрсатмоқдаки, сайлов ва сайловда иштирок этиш масаласига унчалик эътибор берилмаган ва реал тасаввур бўлмаган. Эронда парламент учун сайлов ўтказишга қаратилган Машрутият инқилоби бўлиб ўтганидан сўнг, ижтимоий жамият ичидан фақат ўзига хос бўлган табақалардан намояндалар сайланган холос. Эроннинг ўша даврдаги сиёсий шароитида, сайлов одамлар учун фуқаролик ҳуқуқи ва ҳақиқий сиёсий қатнашиш дея сиёсий талқин қилинар эди. Дарҳақиқат, сайлов Эронда мустамлакачи доираларга хизмат қиладиган жараёнга айланган бўлиб, Эрон жамияти учун хўжакўрсинга постлардан бири эди. Музаффариддин шох Қожор давридаги жорий этилган қонунларда, аёлларнинг сайловда овоз беришлари мумкин эмас эди. Ўша даврда сайловчилар учун ўзига хос шароитлар белгиланган эди. Ижтимоий табақалар шарти, Қожор шаҳзодалари, зодагонлар, тижоратчилар, мулкдорлар, ер эгалари ва юқори синф вакиллари шохнинг Фармони билан ўз намояндаларини сайлашар эди. Жамиятнинг кам даромад ва камбағал қатлами овоз беришга ҳаққи йўқ эди. Шунинг учун уларнинг сайловда ҳеч қандай ўрни йўқ эди.

       Лекин инқилоб ғалабасидан кейин одамларнинг овоз беришга қаратилган мурожаатлари анчагина ўзгарди ва фарқли тажрибага эга бўлди. Дарҳақиқат, инқилоб ғалабаси Иломий жумҳурият тизимини таъсис этиш учун умумий овоз бериш учун дастлабки қадам бўлди. Ушбу умумхалқ референдумидан кейин, Эрон халқи сайлов майдонида кенг қамровли иштирок этишни жамиятнинг сиёсий тақдирини белгилашда қатнашиш учун ўзларининг фуқаролик бурчлари ва шаръий вазифаларидан бири бўлиб ишларни бошқаришда халқ иродасининг тимсоли дея билишади. Фуқаролик ҳуқуқлари нуқтаи назаридан, сайловда иштирок этиш тизим фаолиятининг бошқарув ишларида қатнашиш маъносини англатади. Бу эса демократик усул бўлиб, ушбу сайлов орқали масъуллиятни бошқариш учун жамият ичидан биронта шахсни тайинлашади. Аммо бошқа жиҳатдан эса, одамларнинг сайловда завқ билан ва кенг миқёсда иштирок этиши исломий ахлоқ меъёрлари ва қадриятларини сақлаб қолиш билан, жамиятнинг сиёсий қарашларини ва савиясини оширишга қаратилади. Бунинг натижасида эса, Эрон ислом жумҳурияти тизимининг иқтидори янада юксалади.      

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ