апрел 27, 2017 12:41 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти тизмида сайлов ўтказилишининг тартиблари

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эрон ислом жумҳуриятидаги бўлғуси сайлов”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Эрон ислом жумҳурияти президентининг муҳим вазифаси Эрон конституциясида қайд этилганидек, президент ўзига хос шароитда ва алоҳи ҳолларда муносиб тарзда ўзининг муҳим вазифасини бажаришга киришади. Ушбу дастуримизда мазкур мавзунинг аҳамиятини ўрганиб чиқамиз ва Эрон ислом жумҳуриятидаги сайловни назорат қиладиган муассасалар билан ҳам яқиндан танишиб чиқамиз. Эрон ислом жумҳуриятининг тизимида мамлакат президентининг ижроия ролининг аҳамиятини эътиборга олиб сайлов жараёнига киришдан олдин номзодларни салоҳиятини ва мутахассислигини ўрганиб чиқадиган ташкилот томонидан, номзоднинг салоҳияти ўрганиб чиқилиши талаб этилади ва номзоднинг сайловга кириш учун салоҳияти муносиб деб топилган тақдирдагина, ушбу номзод сайлов кампаниясида иштирок этади. Сайловни ўтказиш ва назорат қилиш учун масъуллар шахслар, оммавий ахборот воситаларидан президентнинг ўрни ва мавқеъининг аҳамияти ҳақида ва номзоднинг сайлов тўғрисидаги қонун моддаларида номзодларнинг шароитини баён этилишини аҳолига ва сайловчиларга тушунарли қилиб етказилишини кўп маротаба сўрашган. Бу эса, Эронда сайловнинг рақобат билан ва ҳаққоний ҳамда тўғри ўтказилишидан дарак беради. Бу ҳақда Эрон ислом жумҳуриятининг 12-давлати учун бўлиб ўтадиган сайловни назорат қилиш марказининг ҳайъат раиси ва кузатувчи кенгашининг котиби Оятуллоҳ Аҳмад Жаннатий шундай айтади.  

      Мен Эрон телерадиокомпаниясидан Эрон ислом жумҳуриятининг конституциясида Эрон ислом жумҳурияти президенти тўғрисидаги 115 моддани халқ учун батафсил изоҳлаб беришларини истайман. Негаки, ушбу президент тўғрисидаги моддада қайд этилган вазифа ва масъулиятлар ҳақида одамлар билишлари керак. Мамлакат президенти ҳам ўзининг мажбуриятларини олдиндан билиб шунга қараб сайловолди ташвиқотларини олиб бориши лозим. Агар мудир бўлса, мудирлик вазифасини муносиб тарзда бажариши керак. Бир мамлакатни бошқаришни хохласа бошқарув иродаси ва истеъдодига эга бўлиши талаб этилади. Бошлиқ бўлса, тадбир билан иш юритиб муаммоларни осонлик билан ечиши керак. Қудратга эга бўлиши лозим. Яхши фаолиятга ва тўғри ўтмишга эга бўлиши керак. Шунингдек, ўзи ҳам тақводор бўлиб тақво нима эканлиги ҳақида одамларга тушунтириши лозим. Бундан ташқари бу инсон эътиқодли ва дину диёнатли хислатларга ҳам эга бўлиши шарт. Мўминларга хос адолатли ва омонатдор фазилатга эга бўлиши керак. Ишончли одам бўлиши ҳам унинг алоҳида хусусиятларига киради. Ушбулар ҳақида Эрон телерадиокомпанияси томонидан одамлар учун очиқ-ойдин етказилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Негаки, халқ кимга овоз беришларини ва нима қилаётганларини аниқ ва яққол билишлари лозим.

     Сайлов тўғрисидаги қонуннинг 110-моддасининг 9-бандида мамлакат президентлигига номзодларнинг салоҳиятини, сайлов кампанияси бошланмасдан олдин ўрганиб чиқиш ва уни тасдиқлаш Кузатув кенгаши томонидан тақдиқланади. Сайловнинг тўғри ва ҳаққоний бўлиши учун назорат қилишга боғлиқ мавзулардан бири бу сайловда кўрсатилган номзодларнинг салоҳиятини ўрганиб чиқишдир. Ушбу мавзу ҳар бир сайловнинг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. Эрон ислом жумҳурияти Конституциясига асосан, Эрон президенти учун кўрсатилган номзоднинг салоҳияти сайловдан олдин Кузатув кенгаши томонидан текшириб чиқилади. Конституциянинг 110-моддасининг 9-бандида қайд этилишича,  президент сайловида иштирок этиш учун кўрсатилган номзодларнинг салоҳияти ушбу қонунда белгиланган шароитлардан келиб чиқиб сайлов жараёни бошланишидан илгари Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши керак. Ушбу қонунда қайд этилган ибораларга асосан, Кузатув кенгаши президент сайловида қатнашиш учун кўрсатилган номзодларнинг салоҳиятини ўрганиб чиқиш масаласида назорат қилмайди, балки ушбу кенгаш бевосита номзодларнинг салоҳиятини текшириб ўрганиб чиқади.

    Бу ҳақда Эрон ислом жумҳурияти президенти сайлови тўғрисидаги қонуннинг 57-моддасида шундай қайд этилганки, Кузатув кенгаши номзодлар ҳақидаги ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин беш кун ичида уларнинг салоҳиятини ўрганиб чиқади ва номзодлар ҳақида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирган Баённома тузишади ва ушбу протоколнинг бир нусхасини мазкур қонунда белгиланган беш кунлик муддат ичида ички ишлар вазирлигига тақдим этади. Эрон ислом жумҳурияти конституциясида Кузатув кенгаши зиммасига кўплаб вазифалар юклатилган. Ушбу вазифалар асосан, фиқиҳ ва ҳуқуқшунослар зиммасида бўлиб бундан ташқари яна бир нечта ихтисослаштирилган вазифалар ҳам фақиҳлар зиммасига юклатилган. Кузатув кенгаши вазифаларининг мажмуаси орасидан, Қонунчиликни назорат қилиш, Конституцияга изоҳ берши ва Сайловни назорат қилишдан иборат бўлган учта ҳолат ўзига хос муҳим аҳамиятга эга. Ҳуқуқий жиҳатдан, Қонуннинг ҳаққоний ва тўғри ижро этилиши ҳамда Сайловнинг соғлом муҳитда ўтказилишида ишонч ҳосил қилиш учун, сайловни назорат қилиш амалиёт мажмуаси Кузатув муассасаси томонидан амалга оширилади.

     Конституцияда белгиланган тамойилларга асосан, президент сайловини назорат қилиш масъулияти 95-моддага биноан Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган. Кузатув кенгаши томонидан Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловини назорат қилиш тўғрисидаги қонуннинг 2-моддасида бу ҳақда шундай изоҳ берилган, Назорат марказининг ҳайъати сайловнинг барча босқичида ва сайлов жараёнларида ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан кўрилаётган чоралар шунингдек, сайловда таъсир кучига эга бўлган ижроия ҳайъатларининг сайловга доир фаолиятини ва ишларини назорат қилиб боради. Шунингдек, ушбу қонуннинг 7-моддасига асосан, Кузатув кенгаши сайловнинг барча босқичларида қонун бузилиш ҳолатлари тасдиқланган тақдирда, бутун мамлакат бўйича сайловни тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш ёки бўлмасам, бази бир минтақалар хусусида қабул қилган қарорини ва нуқтаи назарини оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага эълон қилади. Кузатув кенгашининг ушбу ҳолат ҳақида билдирган баёноти қатъий ижро этилади. Шунингдек, Кузатув кенгашидан ташқари ҳеч қайси бир ташкилот саловни бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш ваколатига эга эмас.         

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

 

 

Ёрлиқ