май 08, 2017 19:54 Asia/Tashkent
  • Эрон Суд ҳокимияти раиси: Президент сайлови номзодлари асоссиз ва мантиқсиз шиорлар айтишмасин
    Эрон Суд ҳокимияти раиси: Президент сайлови номзодлари асоссиз ва мантиқсиз шиорлар айтишмасин

Сайлов участкасига бормаслик душманнинг бугунги кундаги ниятлари бўлиб, халқ сайловда ўзининг кенг қамровли ва қизғин иштирок этиши билан душманни режаларини барбод қилишлари керак  

Эрон Суд ҳокимияти раиси Эрон президенти сайлови номзодлари ўз чиқишларида асоссиз ва мантиқсиз шиорлар айтишмасин ва сайлов участкасига бормаслик учун аразлашиш душманнинг истакларига киради деб маълум қилди. Ирна ахборот агентлигининг Эрон суд ҳокимияти матбуот идорасига таяниб хабар беришича, Суд ҳокимияти раиси мамлакат тинчлиги ва миллий иқтидорни янада юксалтиришни намойиш этиш учун сайлов участкаларига аксарият аҳолининг бориши зарурлигини таъкидлаб, сайлов билан аразлашиш душманнинг асосий мақсади ва нияти деб айтди ҳамда одамлардан ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилаётган ёлғон миш мишларни барҳам бериш учун Эрон президенти сайловида иштирок этишларини сўради. Оятуллоҳ Содеқи Омелий Лорижоний Суд олий масъулларининг йиғилишида ҳазрати Ҳужжатибнул Ҳасан Имом замон (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу)нинг таваллуд топган кунлари билан табриклаб шундай айтдики, сайлов участкасига бормаслик душманнинг бугунги кундаги ниятлари бўлиб, халқ сайловда ўзининг кенг қамровли ва қизғин иштирок этиши билан душманни режаларини барбод қилишлари керак.  

Ёрлиқ